• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Эролин сиропи


120 мл сироп жигарранг, ҳимоя қопқоқли шиша флакондаҳар бир флакон ўлчов қошиқчаси ва бемор учун йўриқнома иловаси билан картон қутида

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Лоратадин мавжуд - 1 мг. Ёрдамчм моддалар: натрий бензоати, сахароза, пропиленгликолат, глицерин, сувсиз лимон кислотаси, АВ-710 ванилин аромати, 22754-00 кулупнайли аромати ва тозаланган сув.

Эролин сиропи аксириш, тумов, кўзни кичишиши ва қизариши каби аллергия симптомларини кечишини енгиллаштиради. Препарат терини аллергик шикастланишларидаги тошмаларда, қичишиш ва эшакеми булганида хам кулланилиши мумкин.

Шифокор препаратни қайси дозада ва қандай муддатларда кўллашни тавсия этади. Катталар ва 12 ёшдан катта болаларга: Лорадатинни одатдаги бошланғич дозаси 10 мг га тенг, яъни бир кунда 10 мл сироп. Жигар ёки буйрак фаолияти бузилган беморларга (гломеруляр фильтрланиш тезлиги минутига 30 мл бўлганда): Доза индивидуал равишда тайинланади. Бу ҳолатларда бошланғич доза одатда кунига 5 мг гача (5 мл сироп) ёки кунора 10 мг дан (10 мл сироп) буюрилади. Кекса ёшдаги беморларга: Бундай беморларда ножўя таъсирлар кўпроқ учрайди. Шунинг учун кекса ёшдагиларга Эролинни буйрак фаолияти нормал бўлган катта ёшдаги беморларга буюриладиган дозаларда эҳтиётлик билан қўлланилади. 6-12 ёшдаги болаларга: Препарат тана вазнига қараб буюрилади. Тана вазни 30 кг дан кам бўлган болалар кунига 5 мг (5 мл сироп), 30 кг дан катта бўлганлар эса кунига 10 мг (10 мл сироп) қабул қиладилар. Сиропни овқатдан аввал етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Агар бир қабулни унутсангиз, кейинги дозани икки баробар ошириб қўлламанг. Даволаш давомийлигини даволовчи шифокор белгилаб беради.

Бош оғриғи, уйқучанлик, чарчаш, оғиз қуриши, кўнгил айниши, иштаҳанинг кучайиши, ошқозон соҳасидаги нохушликлар, ичак фаолиятининг бузилиши. Даволаш даврида фарзандингизда безовталик, астматик нафас олиш, чарчоқни сезиш, юқори фаоллик, қорин соҳасида оғриқни сезиш, кўз қизариши ва яллиғланиши, гапиришда адашишлар, умумий ҳолсизланишларни кузатсангиз шифокорга мурожаат қилинг. Ушбу йўриқномада келтирилмаган ножўя таъсирлар сезсангиз ёки ножўя таъсирлар жуда хавфли тус олса шифокорингизга мурожаат қилинг.

Препаратга ёки таблетканинг бирон бир компонентларига аллергия бўлганида, хомиладор бўлсангиз, хомиладор бўлишни истасангиз ёки эмизикли бўлсангиз. Эролинни 2 ёшдан кичик бўлган болаларга буюрманг.

Буйрак ёки жигар хасталиклари мавжуд бўлса Эролинни қўллашдан аввал даволовчи шифокорингизни бу ҳақида огоҳлантиришингиз зарур. Бу ҳолларда энг самарали даволаш усулини тавсия этилиши учун қўшимча лаборатория текширувлари керак бўлиши мумкин. Овқат қабул қилинганида лоратадинни сўрилиши ўзгаради. Шу туфайли препаратни оч қоринга қабул қилиш лозим. Эролинни биринчи қабул қилинишида эҳтиёт бўлиш керак, чунки бунда препаратнинг баъзи бир ножўя таъсирлари (масалан, уйқучанлик) Сизни автомобиль бошқариш ёки механик мосламалар билан ишлаш қобилиятингизга таъсир этиши мумкин. Бундай фаолиятлар билан ушбу ножўя таъсирлар бўлмагандагина шуғулланишингиз мумкин. Бу масалада шифокор маслаҳатига мурожаат килишингиз мумкин. Эролин билан даволанганда яна куйидагиларни эътиборга олиш керак: агар даволовчи шифокорингиз Сизда аллергик синама ўтказишни мўлжаллаган бўлса (Пирке тести) препаратни ушбу муолажага камида 4 кун олдин қўллашни тўхтатиш зарур, чунки акс ҳолда сохта салбий натижа кузатилиши мумкин. Агар флакон 6 ой мобайнида очиқ бўлган бўлса, Эролин сиропини қўлламанг. Эролин билан бирга эритромицин, циметидин ёки кетаконазол буюрилмаган бўлса, шифокор маслаҳатига мурожаат қилинг. Ушбу препаратлар лоратадин ва унинг метаболитларини қон плазмасидаги миқдорини ошириб юбориши мумкин. Шу билан бирга эритромицинни миқдори Эролин таъсири остида 15% камайиши мумкин. Сиз Эролинни жигар ферментларини сусайтирувчи препаратлар билан биргаликда қўллашингиз мумкин (масалан хинидин, флуконазол, флуоксетин), аммо бунда жуда эҳтиёт бўлиш зарур. Қандай препаратни қабул қилишингизни билмасангиз шифокор маслаҳатига мурожаат қилинг. Бу якинда кабул килган ёки кабул килмокчи бўлган препаратларга тегишлидир. Мархамат қилиб, Сиз яқинда қабул қилган ёки ҳозирги кунда қабул қилаётган препаратларингиз ҳақида (гарчи уларни Сизга шифокор томонидан буюрмаган бўлсада) шифокорнингизга ёки фармацевтингизга хабар беринг.

Препарат 20С дан 250С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Сақлаш шароитига риоя қилган ҳолда, флакон очилган кундан бошлаб 6 ой қўллашингиз мумкин.