• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Цетрин


10 таблетка блистерда. Ўрамида 20 таблетка

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


Цетиризин дигидрохлориди - 10 мг. ёрдамчи моддалар: лактоза, жўхори крахмали, поливинилпирролидон, магний стеарати, полиэтиленгликоль, сорбин кислотаси гидроксипропилметилцеллюлоза, сақлайди.

Цетрин катталар ва 6 ёшдан ошган болаларда қуйидаги симптомларни енгиллаштириш учун қўлланади: - мавсумий ва сурункали аллергик ринит, - аллергик конъюнктивит, - ҳар хил тур қичишиш ва эшакеми, сурункали идиопатик эшакеми ва Квинке шишини ҳам қўшиб.

Препарат кўп бўлмаган миқдордаги сув билан қабул қилинади. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: Суткалик доза 10 мг. Катталарга: 10 мг дан кунига бир марта (дозани 2 қабулга бўлиш мумкин), Болаларга: 5 мг дан кунига икки марта. Цетрин терапевтик дозаларда алкоголь таъсирини потенцияламайди, бироқ уларни бирга истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Цетрин буйраклар томонидан чиқарилади, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар препарат дозасини шифокор билан келишишлари керак (одатда дозани икки марта пасайтириш тавсия қилинади).

Цетрин одатда беморлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда препаратни қабул қилиш бўшашиш, бош оғриғи ва бош айланиши, уйқучанлик, психомотор қўзғалиш, оғизни қуриши, меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар чақириши мумкин. Тери кўринишлари ва Квинке шиши каби Цетринга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари жуда кам. Цетрин терапевтик дозаларда психомотор реакциялар вақтига ва пациентни фаоллигига таъсир қилмайди, бироқ иши юқори диққат билан боғлиқ бўлган шахслар, эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Цетринни препаратнинг ҳар қандай компонентларига нисбатан юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида Цетрин қабул қилиш тавсия этилмайди.

Ҳозирги вақтгача цетиризинни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар йўқ, шунга қарамасдан препарат седатив воситалар билан бир вақтда буюрилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил