• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Терикс


100 мл шиша флаконларда ўлчамли қошиқ билан

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


5 мл сиропда фаол модда: Цетиризин дигидрохлориди -5 мг, ёрдамчи моддалар: метил парапен, пропил парапен, ликасин, сорбитол, қулупнай хушбўйи ва этил спирти сақланади.

Поллиноз (мавсумий аллергик ринитлар ва конъюнктивитлар), сурункали аллергик ринит ва бошқа аллергик ринопатиялар, аллергик қичима, идиопатик эшакеми, Квинке шиши.

Препаратни қабул қилиш овқат истеъмол қилишга боғлиқ эмас. Даволашнинг давомийлиги жараённинг оғирлиги ва жойлашишига қараб шифокор томонидан белгиланади. Поллинозда даволашнинг давомийлиги асосан 3-6 ҳафтани ташкил этади. Ёшга қараб қуйидаги тартибга амал қилиш керак: 12 ёшдан ошган болалар ва ўсмирлар 10 мг (2 ўлчамли қошиқ) кунига 1 марта 6-11 ёш 5-10 мг (1-2 ўлчамли қошиқ) кунига 1 марта 2-5 ёш Бошланғич доза 2,5 мг (0,5 ўлчамли қошиқ) кунига 1 марта. Зарурат бўлса доза 5 мг (1 ўлчамли қошиқ)гача оширилади. 12 ой – 2 ёш 2,5 мг (0,5 ўлчамли қошиқ) кунига 1 марта; Зарурат бўлса доза кунига 5 мг гача оширилади: 2,5 мг дан 12 соат интервал билан қабул қилинади 6-12 ой 2,5 мг (0,5 ўлчамли қошиқ) кунига 1 марта

Жуда кам ҳолларда юқори сезувчанлик, бош оғриғи, уйқучанлик, кучли хаяжон, оғизни қуриши, ва гастроинтестинал бузилишлар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг юқорида кўрсатилган компонентларидан бирига юқори сезувчанликда буюрилмайди.

Иши юқори диққатни талаб этадиган шахсларга препаратнинг дозасини ошириш тавсия этилмайди. Буйрак етишмовчиги бўлган беморларда доза 1/2 ўлчов қошиғигача пасайтирилади. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда биронта ҳам тератоген самара аниқланмаган. Бироқ Цетиризини ҳомиладор ва эмизикли аёлларга буюриш мумкин эмас.

Оригинал ўрамида, 30 С дан паст ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил