• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Тавегил


10 таблеткадан мажмуавий материалдан бўлган фольга блистерда, 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида

Рецептсиз

Таблетка



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол модда: Клемастин гидрофумарат - 1,34 мг, (1 мг клемастинга эквивалент). Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, повидон (поливинилпирролидон), магний стеарати, тальк.

Тошмали иситма (аллергик ринит, аллергик конъюнктивит); келиб чиқиши турлича бўлган эшакеми; тери қичимаси, қичима дерматозлар; ўткир ва сурункали экзема, контакт дерматити; дори аллергияси; ҳашоратларнинг тишлаши ва чақиши.

Таблеткаларни овқатдан олдин сув билан бирга қабул қилиш керак. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 1 таблеткадан (1 мг) эрталаб ва кечқурун буюрилади. Даволаниши қийин бўлган ҳолларда: Суткалик доза 6 таблеткагачани (6 мг) ташкил қилиши мумкин. 6-12 ёшли болаларга: 1/2-1 таблеткадан нонуштадан олдин ва кечасига буюрилади.

Марказий нерв тизими томонидан: Мумкин - юқори чарчоқлик, уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, қалтираш, седатив таъсир, бўшашиш, чарчоқлик ҳисси, тормозланиш, ҳаракат координациясини бузилиши. Баъзи ҳолларда, айниқса болаларда марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи таъсири, яъни безовталик, юқори қўзғалувчанлик, қўзғалиш, асабийлик, уйқусизлик, истерия, эйфория, тиришишлар, парастезия, неврит аниқланади. Меъда-ичак йўллари томонидан: Диспепсия, кўнгил айниши, эпигастрий соҳасида оғриқлар, қабзият, қусиш; кам - оғизни қуриши, иштаҳани пасайиши ва диарея. Сезги аъзолари томонидан: Кўриш аниқлигини бузилиши, диплопия, ўткир лабиринтит, қулоқларда шовқин. Сийдик чиқариш тизими томонидан: Жуда кам – тез-тез ёки қийинчилик билан сийиш. Нафас аъзолар томонидан: Кам – бронхиал ширасининг қуюқлашиши ва балғам кўчишини қийинлашиши, кўкрак қафасини қисилиш ҳисси ва нафасни қийинлашуви, бурунни битиши.. Юрак-қон томир тизими томонидан: Кам – артериал босимни пасайиши (кўпроқ кекса беморларда), юрак уриши, экстросистолия. Қон яратиш аъзолари томонидан: Тромбоцитопения, гемолитик анемия, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: Жуда кам – эшакеми, тери тошмаси, фотосенсибилизация, анафилактик шок.

Ўта юқори сезувчанлик, МАО ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш, нафас йўлларининг пастки бўлимларининг касалликлари (шу жумладан бронхиал астма). Тавегилни аёлларда эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Тавегил (таблеткалари) ни 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (1 ёшдан бошлаб Тавегил сиропини ва инъекция учун эритмасини қўллаш мумкин

Аллергенларга ўтказиладиган тери скарификацион синамаларининг натижаларини бузилиб кетишини олдини олиш учун, аллергологик синовларни ўтказишдан 72 соат олдин препаратни бекор қилиш керак.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратида, болалар олаолмайдиган жойда.

5 йил