• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Поллезин


20 мл ҳажми, қопқоғини бураш учун резьбали жигарранг рангли шиша флаконлар, полиэтилен қопқоғи билан болаларни очишдан махсус ҳимоя ва биринчи очиш назорати билан таъминланган.

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


Таъсир этувчи модда: Бир миллилитр эритмада 5 мг левоцетиризин дигидрохлориди (бу 4,21 мг левоцетиризинга тўғри келади) бор. Бошқа компонентлар: 85% глицирин, пропиленгликоль, натрий сахаринати, натрий ацетат тригидрати, метилпарагидробензоат, пропилпарагидробензоат, музли сирка кислотаси, тозаланган сув.

Поллезин аллергик бузилишларни даволаш учун қўлланади. Унинг фаол моддаси Н1- рецепторларини блокловчи антигистамин воситалар деб номланадиган дори препаратлар синфига киради. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун: Аллергик ҳолатларнинг симптомлари ва белгиларини (аксириш, бурундан ажралмалар, тўмов, кўз ва тери томонидан симптомлар) ни, масалан: - тошмали иситмани - доимий аллергик ринитни - эшакемини даволаш учун қўлланади.

Бу препаратни доимо шифокорнинг қатъий кўрсатмасига мувофиқ қабул қилинг. Керакли томчилар миқдорини томчилатгич ёрдамида ош қошиғига ёки 1 стакан сувга ўлчаб олиш лозим. Томчиларни ичга овқат қабул қилишдан қатъий назар суюлтирилганидан сўнг дарҳол қабул қилиш лозим.Курснинг давомийлиги пацентнинг шикоятларини тури, давомийлиги ва динамикасига боғлиқ. Тошмали иситмани даволаш одатда 3-6 ҳафта давом этади. Одатдаги дозалар. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Кунига 1 мл томчи (20 томчидан, яъни 5 мг дан кунига 1 марта). 6-12 ёшли болаларга: Кунига 1 мл томчи (20 томчидан, яъни 5 мг дан кунига 1 марта). 2-6 ёшли болаларга: Кунига 0,25 мл томчи (5 томчидан, яъни ҳар куни (2,5 мг) 2 марта қабул қилишга тенг дозаларда: 2 х 1,25 мг). Буйраклар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларга: Буйракларнинг шикастланишини оғирлигига қараб пасайтирилган дозаларни бериш мумкин. қабул қилиш тартиби шифокор томонидан белгиланган бўлиши лозим. Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган беморларга: Препаратни буюришда дозани қандай бўлмасин ўзгартириш талаб этилмайди. Жигар ва буйраклар фаолиятининг қўшма бузилиши бўлган пациентларга буйракларнинг шикастланишини оғирлигига қараб пасайтирилган дозаларни бериш мумкин. қабул қилиш тартиби шифокор томонидан белгиланган бўлиши лозим.

Ҳомиладор ва бола эмизаётган аёллар ёки ҳомиладорликни режалаштираётганлар, - бошқа дориларга ҳар қандай аллергик реакциялар; ҳомиладорлик ва эмизиш. Гарчи ҳайвонларда ўтказилган текширишлар левоцетиризинни зарарли таъсирини аниқламаган бўлсада, Поллезинни ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида фақат, шифокор уни мутлақо зарур деб ҳисоблаган ҳоллардагина қабул қилиш мумкин. Поллезин препаратининг фаол моддаси одамнинг кўкрак сутига ажралиб чиқади. Поллезин препаратини овқат ва ичимликлар билан қабул қилиш. Бу препаратни қабул қилиш вақтида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки сезгир пациентларда левоцетиризинни ва алкоголни бир вақтда қабул қилиш нерв тизимига таъсир этиши мумкин.

Препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига ёки пиперазин ҳосилаларига аллергия (юқори сезувчанлик) бўлса; - буйракларнинг фаолиятини оғир бузилишлари бўлса.

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш. қиёсий клиник синовларда левоцетиризиннинг тавсия этилган дозалари қабул қилинганидан сўнг тетиклик даражаси, транспорт воситаларини бошқариш қобилияти ёки реакция вақтининг бузилишини белгилари аниқланмаган. Бироқ айрим пациентлар Поллезин препаратини қабул қилиш вақтида уйқучанлик, толиқиш ёки астенияни ҳис этишлари мумкин. Шунинг учун транспорт воситаларини бошқариш, потенциал хавфли фаолиятини бажариш ёки механизмларни бошқаришга киришмоқчи бўлган шахслар, шифокор томонидан белгиланган чекловлар ва таъқиқларни бажаришлари лозим.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин! Очилган флакон 4 хафтадан ортиқ сақланмасин.

Қутисида кўрсатилади. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин. Ўрамида кўрсатилади. Ўрамда кўрсатилган санадан сўнг қўлланилмасин. Флакон очилгандан сўнг эритмадан 4 ҳафтагача фойдаланиш мумкин.