• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Парлазин


Флаконлар 10 ва 20 мл дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


Цетиризин гидрохлориди - 10 мг, ёрдамчи моддалар: глицерин, пропиленгликоль, натрий сахаринати, натрий ацетати, метил-парагидроксибензоат, музли сирка кислотаси, пропил-парагидроксибензоат, тозаланган сув сақлайди.

Доимий аллергик ринит, мавсумий аллергик ринит ва конъюнктивит, қичишиш, сурункали идиопатик эшакеми.

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 10 мг кунига 1 марта (20 томчи), яхшиси уйқудан аввал. 6-12 ёшли болалар: 5 мг дан (10 томчи) кунига икки марта эрталаб ва кечқурун ёки 10 мг (20 томчи) кечқурун. 2-6 ёшли болалар: кундузги доза 5 мг (кунига 10 томчи). Шунингдек бу дозани 2,5 мг дан (5 томчидан эрталаб ва кечқурун) икки қабулга бўлиш мумкин. Кекса беморлар: Бундай беморларда дозани камайтириш лозим. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга: Тавсия этиладиган дозани ярми буюрилади.

Дозага боғлиқ бўлган седатив таъсири, чарчаш ҳиссиёти, бош оғриғи, бош айланиши, оғизни қуриши, кўнгил айнаши ва бошқа меъда-ичак симптомлари, безовталик (ҳаракат фаолликни кучайиши). Юқорида қайд этилган ножўя таъсирларнинг жадаллигини, кундалик дозани икки қабулга бўлиб камайтириш мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (томирли шишлар, тошма) кам (£2%) пайдо бўлади.

Цетиризин ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига бўлган ўта юқори сезувчанлик, - эмизикли давр, чунки цетиризин кўкрак сутига ўтади. Болани эмизиш даврида болага мумкин бўладиган ножўя таъсирлар хавфи, онага бўлиши мумкин бўлган фойдадан юқори бўлганлиги туфайли, эмизиш даврида цетиризин буюрилмайди; Ҳомиладорлик препаратни қўллаш учун нисбий қарши кўрсатилган ҳолат бўлиб ҳисобланади. Одамда яхши назоратли текширишларнинг маълумотлари йўқ, шунинг учун препарат ҳомиладор аёлларга тавсия қилинмайди. Икки ёшгача бўлган болаларга цетиризин ҳеч қандай шаклда буюрилмайди (ушбу ёшдаги болаларда препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган). Қобиқ билан қопланган таблеткаларни 6 ёш ва ундан катта бўлган болаларда қўллаш мумкин. Иккидан олти ёшгача бўлган болаларни даволаш учун цетиризинни ичга қабул қилиш учун мавжуд бўлган эритмаси тавсия этилади.

Ўта юқори сезувчанлик реакцияси ривожланган ҳолда, цетиризин билан даволаниш дарҳол тўхтатилади. Буйракларнинг етишмовчилиги бўлган беморларда, модданинг чиқарилишини секинлашиши туфайли, препарат кумуляция қилиши мумкин. Бундай беморларга препарат катта ёшдагиларга буюриладиган одатдаги дозаларда буюрилганида, холиноблокаторлик таъсири ва марказий нерв тизимига таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари қайд этилиши мумкин. Бундай беморларда цетиризин дозасини камайтириш тавсия этилади. Кекса беморларда холиноблокаторлик ножўя самараларига (масалан, оғизни қуриши, сийдикни тутилиши) юқори сезувчанлик кузатилади, агарда шундай симптомлари беморни безовта қила бошласа ёки зўрайиб борса, парлазин билан даволанишни бекор қилиш лозим. Парлазин одатдаги дозаларда буюрилганида, унинг яққол холиноблокаторлик ёки марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирлари, одатда пайдо бўлмайди. Шунга қарамасдан, цитиризинни организмда тўпланиш хавфи ошади (эҳтимол, кекса беморларда буйраклар фаолиятини ошиб борувчи камайиши билан боғлиқ бўлган). Қобиқ билан қопланган таблеткалар лактоза сақлайди. Лактозани ўзлаштираолмайдиган беморларни бу ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш керак. Бошқа антигистамин препаратлари ҳолидаги каби, улар билан даволаниш Прик синамасини ўтказишдан уч кун олдин тўхтатилиши керак (реакциянинг бузилишини олдини олиш мақсадида). Парлазин билан даволаниш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш қатъиян ман этилади.

15-25 С ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Қутисида кўрсатилади. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин. Ўрамида кўрсатилади. Ўрамда кўрсатилган санадан сўнг қўлланилмасин. Флакон очилгандан сўнг эритмадан 4 ҳафтагача фойдаланиш мумкин.