• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Зодак сиропи


Сироп 5 мг/5 мл 100 мл дан тўқ шиша флаконларда. Ҳар бир флакон ўлчов қошиқчаси ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда : Цетиризин дигидрохлориди - 5 мг/5 мл ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, глицерол, пропиленгликоль, суюқ сорбитол, натрий сахарини, натрий ацетати, сирка кислотаси, банан хушбўйи, тозаланган сув.

• Мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва конъюнктивит; • қичимали аллергик дерматозлар; • Поллиноз (тошмали иситма); • Эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик); • Квинке шиши

Овқат қабул қилишдан қатъий назар. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 2 ўлчов қошиқчадан (10 мг цетиризин) суткада 1 марта ёки 3 ўлчов қошиқча (5 мг цетиризин) суткада 2 марта - эрталаб ва кечқурун. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 2 ўлчов қошиқчадан (10 мг цетиризин) суткада 1 марта ёки 1 ўлчов қошиқча (5 мг цетиризин) суткада 2 марта - эрталаб ва кечқурун. 2 дан 6 ёшгача болаларга: 1 ўлчов қошиқчадан (5 мг цетиризин) суткада 1 марта ёки 1/2 ўлчов қошиқча (2,5 мг цетиризин) суткада 2 марта - эрталаб ва кечқурун. Буйрак етишмовчилигида: Тавсия қилинган дозани 2 марта камайтириш керак. Жигар фаолияти бузилганида: Дозани шахсий танлаш керак, айниқса бир вақтда буйрак етишмовчилиги бўлганида, эҳтиёткорлик билан. Буйракларнинг фаолияти нормал бўлган кекса пациентларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Хавфсизлик қопқоғи бўлган флаконни очиш учун йўриқнома: Флакон уни болаларни очишига тўсқинлик қилувчи хавфсизлик мосламаси бўлган қопқоқ билан ёпилган. Флакон қопқоғини кучли пастга босиб, уни соат стрелкасига қарши бураш билан очилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Оғизни қуриши, диспепсия. Марказий нерв тизими томонидан: Бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, қўзғалиш, мигрень. Аллергик реакциялар: Тери тошмаси, ангиневротик шиши, эшакеми, терини қичишиши. Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя кўринишлар кам пайдо бўлади ва ўткинчи характерга эга.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 6 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даври.

Даволаш даврида диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, алкоголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Қандли диабети бўлган беморлар учун кўрсатма: 10 мл сироп (2 ўлчов қошиғи) 3,0 г сорбитол сақлайди, бу 0,25 нон бирлигига тўғри келади.

25 С гача ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда.

3 йил