• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Зодак


Ичга қабул қилиш учун томчилар 10 мг/мл, 20 мл дан томчилагич-қопқоқчаси билан тўқ шиша флаконларда.

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


1 мл томчида фаол модда: Цетиризин гидрохлориди - 10 мг ёрдамчи моддалар: метилпарабен, пропилпарабен, глицерол, пропиленгликоль, натрий сахарини, натрий ацетати, сирка кислотаси, тозаланган сув.

• Мавсумий ва йил давомидаги аллергик ринит ва конъюнктивит; • қичимали аллергик дерматозлар; • Поллиноз (тошмали иситма); • Эшакеми (шу жумладан сурункали идиопатик); • Квинке шиши

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар. Қабул қилиш олдидан томчилар сувда эритилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: 10 мг дан цетиризин (20 томчи) суткада 1 марта, ҳар куни, яхшиси кечқурун. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 10 мг дан цетиризин (20 томчи) суткада 1 марта ёки 5 мг цетиризин (10 томчи) суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун). 2 дан 6 ёшгача бўлган болаларга: 5 мг дан цетиризин (10 томчи) суткада 1 марта ёки 2,5 мг цетиризин (5 томчи) суткада 2 марта (эрталаб ва кечқурун). 1 дан 2 ёшгача болаларга: 2,5 мг (5 томчи) суткада 2 марта. Буйрак етишмовчилигида: Тавсия қилинган дозани 2 марта камайтириш керак. Жигар фаолияти бузилганида: Цетиризин дозасини суткада 5 мг гача (10 томчи) камайтириш керак. Буйракларнинг фаолияти нормал бўлган кекса пациентларда дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Хавфсизлик қопқоғи бўлган флаконни очиш учун йўриқнома. Флакон уни болаларни очишига тўсқинлик қилувчи хавфсизлик мосламаси бўлган қопқоқ билан ёпилган. Флакон қопқоғини кучли пастга босиб, уни соат стрелкасига қарши бураш билан очилади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: Оғизни қуриши, диспепсия. Марказий нерв тизими томонидан: Бош оғриғи, уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, қўзғалиш, мигрень. Аллергик реакциялар: Тери тошмаси, ангиневротик шиши, эшакеми, терини қичишиши. Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя кўринишлар кам пайдо бўлади ва ўткинчи характерга эга.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 6 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик, лактация даври.

Даволаш даврида диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар ва кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Марказий нерв тизимини сусайтирувчи дори воситаларини, алкоголни бир вақтда истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

25 С гача ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда.

3 йил