• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Зиртек


Флаконлар 10 ва 20 мл дан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Цетиризин гидрохлориди - 10 мг/мл, ёрдамчи моддалар – глицерол, пропиленгликоль, натрий сахаринат, метилпарагидроксибензоат, натрий ацетати, сирка кислотаси, сув.

Катталар ва 6 ойликдан катта болалар учун: Қичишиш, аксириш, ринорея, кўз ёшини оқиши, конъюнктивани гиперемияси каби йил давомидаги ва мавсумий аллергик ринит ва аллергик конъюнктивит симптомларини даволаш учун, тошмали иситма (поллиноз), аллергик дерматит; эшакеми, шу жумладан Квинке шишини сурункали идеопатик эшакеми ва бошқа аллергик дерматозлар, шу жумладан қичишиш ва тошмалар билан бирга кечувчи атопик дерматитларни даволаш учун қўлланади.

Ичга. 6 -12 ойликкача бўлган болалар: 2,5 мг (5 томчи) кунига 1 марта. 1 ёшдан 2 ёшгача болалар: 2,5 мг (5 томчи) кунига 2 мартагача. 2 ёшдан 6 ёшгача болалар: 2,5 мг (5 томчи) кунига 2 марта ёки 5 мг (10 томчи) кунига 1 марта. Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар: Суткалик доза – 10 мг (1 таблетка ёки 20 томчи). Баъзида 5 мг бошланғич доза терапевтик самарага эришиш учун етарли бўлиши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда доза креатинин клиренсига қараб камайтирилади: креатинин клиренси 30-49 мл/мин – 5 мг кунига 1 марта; 10-29 мл/мин – 5 мг кунора.

Уйқучанлик, бош оғриғи, оғизни қуриши; кам – бош оғриғи, бош айланиши, мигрень, диарея, аллергик реакциялар, ангионевротик шиш, қичишиш, эшакеми.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларидан бирига ёки гидроксизинга бўлган юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик, лактация даври. 6 ойликкача бўлган болалик ёши.

Сурункали буйрак етишмовчилиги (ўртача ёки оғир даражали), кексалик ёши (коптокча фильтрациясини пасайиши мумкин). Кўкрак сутига ўтади.Автомобиль ҳайдаш ва механизмларда ишлаш қоблиятини объектив миқдорий баҳолашда, 10 мг тавсия этилган доза буюрилганида, қандай бўлмасин нохуш кўринишлар аниқланмаган, шунга қарамасдан эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Қуруқ жойда, 25 С дан паст ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил