• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аллергозан


18 г алюминли тубага жойлаштирилади. Ҳар бир тубани илова-варака билан картон кутига жойлаштирилади.

Рецептсиз

Суртма



Қўшимча маълумотлар


100 г суртмани таркибида фаол моддалар: Хлоропирамин гидрохлориди - 1,000 г ёдамчи моддалари: Оқ вазелин - 85,14 г., цетилли алкоголь - 3,96 г. сувсизланган вазелин - 9,90 г.

Хашоротлар чаққанда, контактли ва локал дерматитда, тошма ва қичима, турли аллергик ҳолатларда.

Катталарга ва болаларга (эмизикли болалардан то 18 ёшгача): Жароҳатланган ерга кунига 2-3 марта юпқа қават суртма суртилади.

Аллергозан суртмасини локал қўллаганда қичима ёки қитиқловчи таъсир пайдо бўлиши мумкин, лекин улар тез ўтиб кетади. Баъзи ҳолатларда аллергик дерматитни ёки бошқа тери аллергик реакциялари ривожланиши мумкин. Маҳсулотни локал қўлланишида умумий резорбтив ва тизимли таъсирлар кузатилмайди. Маҳсулот терининг катта жойларига, тери яхлитлигини бузилишларида ва куйишларида қўлланилишга тавсия этилмайди. Терининг ўткир реакцияларида ва уларни намланишида қўлланилишига тавсия этилмайди.

Аллергозан анамнезида фаол моддага ёки баъзи бир ёрдамчи моддаларга сезувчанлиги юқори бўлган беморларга қўлланилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизикли даврида. Аллергозанни локал қўлланилишида тери орқали резорбцияси ва тизимли эффектларини ривожланиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Шунинг учун, даволовчи шифокорни кўрсатмаси билан Аллергозан суртмасини ҳомиладорлар ва эмизикли аёллар қўллаши мумкин.

Оригинал ўрамда, қуруқ ва 25 С хароратдан ошмаган, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда саклансин.

3 йил