• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Аллергодил


Томизғичли полиэтилен флакон 6 мл

Рецептсиз

Кўз томчилари



Қўшимча маълумотлар


0,05% ли бир томчида: Ацеластин гидрохлорид - 0,015 мг ёрдамчи моддалар: бензалконий хлорид, натрий дигидрогенфосфат, сорбитол, гидроксипропиленцеллюлоза, сув

Мавсумий ва йиллик аллергик конъюктивитни симптоматик даволашда қўлланилади.

Ҳар бир кўзга бир томчидан эрталаб ва кечқурун томизилади. Симптомлар йўқолгунча қўллаш мумкин

Кўз енгил таъсирланиши мумкин, кам ҳолларда оғизда аччиқ таъм пайдо бўлиши мумкин.

Таъсир этувчи моддага ёки бошқа таркибий қисмга ўта сезгирлик, ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлиги ва лактация даври.

Контактли линза таққанда қўллаш мумкин эмас.

Хона ҳароратида, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

Қутисида кўрсатилади. Кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин. Ўрамида кўрсатилади. Ўрамда кўрсатилган санадан сўнг қўлланилмасин. Флакон очилгандан сўнг эритмадан 4 ҳафтагача фойдаланиш мумкин.