• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нурофен


6 ёки 12 таблеткадан блистерда. Бир блистер (6 ёки 12 таблеткадан), икки блистер (6 ёки 12 таблеткадан), 3 блистер (12 таблеткадан) ёки 8 блистер (12 таблеткадан) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига ёки пластик контейнерга жойланади

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол модда: Ибупрофен - 200 мг, ёрдамчи моддалар: натрий кроскармеллоза, натрий лаурилсульфат, натрий цитрат, стеарин кислотаси, коллоид кремний диоксиди, натрий кармеллоза, тальк, акация елими, сахароза, титан диоксиди, макрогол 6000, опакод (шеллак, қора темир оксиди, n-бутил спирти, соя лецитини, денатурацияланган спирт, кўпиришга қарши компонент DC1510) сақлайди.

Нурофен бош ва тиш оғриғида, мигренда, оғриқли менструацияларда, невралгияда, орқа оғриғида, мушак ва ревматик оғриқларда, ҳамда грипп ва шамоллаш касалликларидаги иситмалаш ҳолатларида қўлланади.

Нурофен бош ва тиш оғриғида, мигренда, оғриқли менструацияларда, невралгияда, орқа оғриғида, мушак ва ревматик оғриқларда, ҳамда грипп ва шамоллаш касалликларидаги иситмалаш ҳолатларида қўлланади.Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Ичга, овқатдан кейин, 200 мг ли таблеткаларда, суткада 3-4 марта буюрилади. Таблеткаларни сув билан ичиш керак. Терапевтик самарага тез эришиш учун катталарда доза 400 мг (2 таблетка) гача оширилиши мумкин, суткада 3 марта. 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: 1 таблеткадан кунига 4 мартадан ортиқ эмас, препарат фақат боланинг тана вазни 20 кг дан ортиқ бўлган ҳолда ишлатилиши мумкин. Таблеткаларни қабул қилиш орасидаги интервал 6 соатдан кам эмас. 24 соат ичида 6 таблеткадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Максимал суткалик доза 1200 мг ни ташкил қилади. Агарда препарат 2-3 кун давомида қабул қилинганида белгилари сақланса, даволашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Нурофен 2-3 кун давомида қўлланганида ножўя таъсирлари амалда кузатилмайди. Узоқ муддат қўлланган ҳолида қуйидаги ножўя таъсирларини пайдо бўлиши мумкин: • меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, жиғилдон қайнаши, анорексия, эпигастрийда оғриқ ва дискомфорт хис қилиш, диарея, метиоризм, меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари пайдо бўлиши мумкин (қатор ҳолларда перфорация ва қон кетиши билан асоратланади), абдоминал оғриқлар, таъсирланиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг қуруқлиги ёки оғизда оғриқ, милклар шиллиқ қаватининг яраланиши, афтоз-стоматит, панкреатит, қабзият, гепатит • Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик, қўзғалиш, уйқучанлик, депрессия, онгни чалкашиши, галлюцинациялар, кам – асептик менингит (кўпроқ аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда). • Юрак-томир тизими томонидан: юрак етишмовчилиги, артериал босимнинг ошиши (АД), тахикардия. • Сийдик чиқариш тизими томонидан: нефротик синдром (шишлар), ўткир буйрак етишмовчилиги, нефрит, полиурия, цистит. • қон яратиш тизими томонидан: анемия (шу жумладан гемолитик, апластик), тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпура, агранулоцитоз, лейкопения. • Сезги аъзолари томонидан: эшитишни пасайиши, қулоқларда жаранглаш ёки шовқин, кўрув нервининг қайтувчи токсик неврити, кўришни ноаниқлиги ёки диплопия, кўзларнинг қуруқлиги ва таъсирланиши, конъюнктива ва қовоқларнинг шиши (аллергик генезли), скотома. • Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши, анафилактоид реакциялар, анафилактик шок, иситмалаш, мультиформ экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми), эозинофилия, аллергик ринит. • Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, ҳансираш. • Бошқалар: кучли тер ажралиши. Катта дозаларда узоқ муддат қўлланганида – меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини яраланиши, қон кетишлар (меъда-ичак, милк, бачадон, геморроидал), кўришнинг бузилиши (рангли кўришни бузилиши, скотома, амбилопия). Ножўя самаралари пайдо бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.

Меъда-ичак йўлларининг зўрайиш босқичидаги эрозив-ярали шикасланишлари, шу жумладан зўрайиш босқичидаги меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги, ярали колит, пептик яра, Крон касаллиги; • юрак етишмовчилиги; • артериал гипертензиянинг оғир кечиши; • «аспирин» бронхиал астмаси, эшакеми, ринит, ацетилсалицил кислотасини (салицилатлар) ёки бошқа НЯқП ни қабул қилиш қўзғатган бурун шиллиқ қаватининг полиплари; • кўрув неврининг касалликлари; рангли кўришнинг бузилиши, амблиопия, скотома; • глюкозо-6-дегидрогеназанинг танқислиги, гемофилия, гипокоагуляция ҳолатлари, геморрагик диатезлар; • ҳомиладорликнинг III уч ойлиги, лактация даври; • жигар ва/ёки буйраклар фаолиятини яққол бузилиши; • эшитишни пасайиши, вестибуляр аппаратнинг патологияси; • 6 ёшгача бўлган болалар

Узоқ муддат даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигар ва буйракларнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Гастропатия белгилари пайдо бўлганида эзофагогастродуаденоскопияни, қоннинг умумий анализини (гемоглобинни аниқлаш), аҳлатни яширин қонга таҳлилини ўтказишни ўз ичига олган синчиков назорат кўрсатилган. 17-кетостероидларни аниқлаш кераклигида, текширишдан 48 соат олдин препаратни бекор қилиш лозим. Беморлар юқори диққат, тезкор рухий ва ҳаракат реакцияларини талаб қилувчи барча фаолият турларидан сақланишлари керак. Даволаниш даврида спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиш керак.

25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил