• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нурофен суспензия (болалар учун)


Суспензия 100 мл сиғимли пластик флаконларда ва 5 мл сиғимли шприц – дозатор, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

Рецептсиз

Суспензия



Қўшимча маълумотлар


1 мл суспензиясида фаол ингридиент: Ибупрофен - 20 мг ёрдамчи моддалар: мальтитол сиропи, сув, глиперин, лимон кислотаси, натрий сахаринати, натрий цитрати, натрий хлориди, апельсин араматизатори 2М16014 ёки қулупнай араматизатори 500244Е, ксантан тўлдирувчиси, полисорбат 80, домифен бромиди.

Нурофен иситмани туширувчи восита сифатида болаларда қўлланилади. Ҳаётининг 6 ойлигидан то 12 ёшгача болаларда: Тана ҳароратини кўтарилиши билан бирга кечувчи ўткир респиратор касалликларда, гриппда, болалар инфекцияларида, эмлашдан кейинги реакцияларда ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида қўлланади. Препарат оғриқни қолдирувчи восита сифатида кучсиз ёки ўртача жадалликдаги оғриқ синдромида ишлатилади, шу жумладан бош ва тиш оғриғи, мигренда, невралгияларда, қулоқлар ва томоқ оғриғида чўзилишдаги оғриқда ва оғриқнинг бошқа турларида. Шифокор шунингдек бу препаратни бошқа кўрсатилишларда ҳам тавсия қилиши мумкин (бундай ҳолда дозалаш ва қўлаш тартиби бўйича шифокорнинг тавсияларини бажаринг).

Препарат ичга қабул қилинади. Ишлатишдан олдин флаконни яхшилаб чайқатинг. Препарат дозасини аниқ ўлчаш учун 5 мл сиғимли ўлчов шприци берилади. 5 мл препарат 100 мг ибупрофен сақлайди. Болалар учун дозалаш боланинг ёши ва тана вазнига боғлиқ бўлади. Бир марталик доза 5-10 мл/ кг бола танаси вазнигани ташкил қилади, суткада 3-4 марта. Максимал суткалик доза боланинг тана вазнига суткада 30 мл/кг дан ошмаслиги лозим. • 6-12 ойлик ёшдаги болалар: 2,5 мл дан суткада 3-4 марта, 200 мг дан кўп эмас. • 1-2 ёшли болалар: 5 мл дан суткада 3 марта, 300 мг дан кўп эмас. • 4-6 ёшли болалар: 7,5 мл дан суткада 3 марта, 450 мг дан кўп эмас. • 7-9 ёшли болалар: 10 мл дан суткада 3 марта, 600 мг дан кўп эмас. • 10-12 ёшли болалар: 15 мл дан сутакада 3 марта, 900 мг дан кўп эмас. Иммунизациядан кейинги иситма. • 1 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл ли 1 ўлчов шприци, 1 ёшдан кейин, зарурати бўлганида яна 2,5 мл ли бир ўлчов қошиғи 6 соатдан кейин. • 24 соат давомида 5 мл дан ортиқ қўлламанг. Даволашнинг давомийлиги. • ҳароратни тушурувчи сифатида 3 кундан кўп эмас. • Оғриқни қолдирувчи сифатида 5 кундан кўп эмас. Ножўя таъсирлари. • меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, эпигастрияда дискомфорт ёки оғриқ ҳис қилиш, эрозив-ярали шикастланишлар, қон кетишлар пайдо бўлиши мумкин. • аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, бронхиал астманинг зўрайиши. • нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши. • қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранолоцитоз, лейкопения. • сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятининг бузилиши. • Шу ёки бошқа ножўя самаралари бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожат қилиш керак.

• меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айнаши, қусиш, эпигастрияда дискомфорт ёки оғриқ ҳис қилиш, эрозив-ярали шикастланишлар, қон кетишлар пайдо бўлиши мумкин. • аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, бронхиал астманинг зўрайиши. • нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши. • қон яратиш аъзолари томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранолоцитоз, лейкопения. • сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар фаолиятининг бузилиши. • Шу ёки бошқа ножўя самаралари бўлганида препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожат қилиш керак.

• Ибупрофенга, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯқПларга, ҳамда препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда; • ацетилсалицил кислотаси (салисилатлар) ёки бошқа НЯқП ларни қабул қилиш қўзғатган, бронхиал астмада, эшакемида, ринитда; • болада меъда- ичак йўлларининг ярали шикастланишлари бўлганида; • қон касалликларида: гипокоагуляцияда, лейкопенияда, гемофилияда; • буйрак ва/ёки жигар етишмовчилигида; • эшитишини пасайишида; • глюкоза-6 фосфат-дегидрогеназа танқислигида; • 3 ойликкача бўлган ёш.

Болалар учун Нурофенни антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш уларнинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Болалар учун Нурофен қон плазмасида дигоксин, фенитоин, метотрексат, литий концентрациясини оширади, шу препаратлар билан бир вақтда қўлланганида. Болалар учун Нурофен диуретиклар ва антигипертензив воситалар билан бирга ишлатилганида уларнинг таъсирини пасайтиради. Минералокортикостероидлар ва глюкокортикостероидларнинг ножўя таъсирларини кучайтиради.

Қуруқ, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил