• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нимулид


30 г гель сақловчи туба, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир грамм гель таркибида: Нимесулид Бр.Ф - 10 мг Сувда эримайдиган гелли асосда, этил спирти миқдори 66%.

Гель оғриқ, шамоллаш ва оғир ҳаракатларни қийинлашуви билан тавсифланадиган қатор касалликларни даволаш учун мўлжалланган, остеоартрит, периартрит, жароҳатлангандан кейинги ёки оғир суяк-тўқима бузилишлари қаторида тенденит, тендовагинит, пай чўзилиши ва умуртқадаги оғриқлар шулар жумласидандир

Препарат фақат ташқи қўллаш учун мўлжалланган. Окклюзион боғлам талаб этилмайди. Қаттиқ сингдирилмасин. Тубадаги Нимулид Трансгелнинг тегишли дозаси (2-3 см ёки 1-11/4) шикастланган жойларга суткада 3 ёки 4 марта сурилади, шикастланган майдон ёки реакцияга қараб доза ўзгартирилиши мумкин.

Препарат қўлланилиши билан юзага келган ножўя таъсирлар кам кузатилган. Клиник синовлар ўтказилган даврда ножўя таъсирларнинг аксарияти енгил ёки нормадаги локал ўзгаришлар, эритема, тошма, десквамация, қичишма ва препарат суртилган жойда локал реакциялардан иборат бўлган. Тери рангининг катта бўлмаган, вақтинчалик ўзгариши ва кийимнинг бўялиши кузатилган.

Нимулид Трансгелни препаратга ёки турли шакллардаги Немисулидга ўта сезувчан беморларга қўллаш мумкин эмас.

Локал таъсирланиш ривожланган ҳолда гелнинг қўлланилиши тўхтатилади ва зарур бўлса тегишли терапия ўтказилиши лозим. Гель кўздан, шиллиқ қаватидан ва очиқ жароҳатлардан эҳтиётланиши лозим.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин.

2 йил