• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Олфен гель


20 г ёки 50 г дан гель, 1 тубада, картон қутида

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


1 г гелда таъсир этувчи модда: Диклофенак натрий - 10мг ёрдамчи моддалар: сут кислотаси, ди-изопропиладипат, изопропил спирти, натрий дисульфати (Е223), гидроксиэтилцеллюлоза, гидроксипропилцеллюлоза, тозаланган сув.

елка синдроми, бурсит, периартропатия каби юмшоқ тўқималарнинг ревматизмининг локализацияланган шакллари; - периферик бирикмалар ва умуртқа поғонасининг артрози каби локализацияланган ревматик бузилишлари; - пайларнинг чўзилиши ва лат ейишлар каби пайлар, боғламлар мушаклар ва бўғимларнинг, тери шикастланмаганидаги постревматик яллиғланишлари.

Гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Катталар: Тана соҳасининг даволашни талаб этувчи ўлчамига қараб, 2-4 г (тахминан 1-2 тўлиқ бармоқ учи) ОлфенТМ Гелини тананинг шикастланган қисмига кунига 3-4 марта суртилади (ишқаланмасин). Даволашни тутиб туриш учун ОлфенТМ Гелини шунингдек ОлфенТМ нинг бошқа дори шакллари билан мажмуавий даволашда ишлатиш ҳам мумкин. Суткалик доза 15 г гелдан ошмаслиги керак. қўллашнинг давомийлиги кўрсатмалар ва даволашнинг натижаларига боғлиқ. Даволашнинг мақсадга мувофиқлигини, даволашнинг 2 ҳафтасидан кейин текшириш тавсия этилади. Болалар: учун ОлфенТМ Гелини дозалаш бўйича аниқ тавсиялар йўқ, бироқ, сиртга қўлланганидан кейин диклофенакнинг фақат 6% қайта сўрилишини

Маҳаллий реакциялар: Баъзида - қичишадиган, қизарган, шишган папулалар бўлган аллергик ёки таъсирловчи дерматит, пуфакчаларнинг ҳосил бўлиши ёки терининг шўралашиши. Тизимли реакциялар Тери тошмаларининг алоҳида ҳоллари, ёруғликка сезувчанликни ошиши, ўта юқори сезувчанликнинг тарқоқ реакциялари (масалан, астма хуружлари, Квинке шиши) бўлиши мумкин. Диклофенак маҳаллий қўлланганидан кейин тизимли ножўя таъсирларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли, диклофенак перорал қўлланган вақтдаги ножўя таъсирларининг тез-тезлиги билан таққосланганда катта эмас.

ОлфенТМ Гелини диклофенакка ёки препаранинг ҳар қандай бошқа таркибий қисмига ёки ацетилсалицил кислотасига, бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанликда ишлатиш мумкин эмас.

Гелни терининг катта соҳаларига ва катта дозаларда узоқ вақт қўллашдан сақланиш яхшироқ.

Қуруқ, болалар олаолмайдиган жойда, 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил