• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Найз гель


20 г гель сақловчи туба, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган

Рецептсиз

Гель



Қўшимча маълумотлар


1 г гель фаол моддалар сақлайди: Нимесулид -10 мг ментол -50 мг капсиацин -0,25 мг метилсалицилат -100 мг ёрдамчи моддалар: диэтилфталат 50 мг, диэтиленгликоль моноэтил эфири 50 мг, гидрогенланган полиоксилкастор мойи 50 мг, пропиленгликоль 70 мг, натрий бензоат 1 мг, динатрия ЭДТА 1 мг, бутилланган гидрокситолуол 0,4 мг, карбамер - 980 12 мг, трометамол 2 мг, сув.

Оғриқ ва яллиғланиш синдромлари билан бирга кечувчи таянч-ҳаракат аппаратини ўткир ва сурункали касалликлари, бўғимли ревматик синдромлар ва юмшоқ тўқималарни патологиясини ҳам қўшиб. Шу жумладан люмбалгиялар, тендинитлар, тендосиновитлар, чиқишлар ва бўғимлр ва пайларни чўзилишлари, дегенератив касалликлар ва тери қопламаларини шикастланишисиз травмалар. -Пайлар, мушаклар, бўғимларни посттравматик яллиғланишида.

Гель (3 см узунлигига мос келадиган миқдорда) оғриқли соҳага эҳтиёткорлик билан юпқа қават қилиб қўйилади, кунига 3-4 марта ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. Қўйиш олдидан терини қўйиладиган жойи яхшилаб ювилади ва қуритилади. Юпқа қават қилиб гель керакли жойга ва атрофдаги соҳага қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан суркаб сингдирилади. Босувчи тор кийим кийишдан сақланиш тавсия этилади. Муолажагача ва кейин қўлни ювиш керак. Одатда даволаш курси 7-15 кун давом этади. Зарурати бўлганида даволашни такрорий курсларини 3-5 кун ўтгач ўтказиш тавсия қилинади.

Нимесулидни маҳаллий қўлланадиган препаратлари одатда яхши ўзлаштирилади. Кузатиладиган ножўя самараларига ўртача ёки яққол маҳаллий ирртатив реакциялар, гиперемия, тошма, десквамация, препарат қўйилган соҳада қичишиш ва у билан боғлиқ бўлган реакциялар, препарат компонентларига юқори сезувчанликни кўринишлари сифатида киради. 1% ва кўпроқ концентрацияли капсиацин маҳаллий қўлланганида нейротоксик ва иссиқлик гипералгезия, ачишиш ҳиссиёти, гиперемия кузатилган. Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда препарат қўллашни тўхтатиш ва тегишли даволашни буюриш керак. Препарат қўлланганида тизимли ножўя таъсирлар кузатилмаган.

Нимесулидга, метилсалицилатга, бошқа НЯҚП ларга, ментолга, капсиацинга ва препаратнинг бошқа компонентларига аниқланган юқори сезувчанлик, жигар етишмовчилигини ўртача ва оғир даражаси, ҳомиладорлик ва лактация даврида.

Ҳомиладорлар ва эмизувчи аёлларда қўллаш Нимесулид ҳомиладорлар ва эмизувчи аёлларда ишлатилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация давридаги уни самарадорлиги ва хавфсизлигини тасдиқловчи текширишлар ўтказилмаган. Ҳомилани ривожланишига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Педиатрияда қўлланилиши. Болаларда қўллаш бўйича кўрсатилиши ва тавсиялар маълум эмас. Ҳайдовчиларда ва механизмлар билан боғлиқ бўлган ишчиларда ишлатиш самараси. Нимесулидни ичга қабул қилаётган пациентлар уни ножўя таъсири – бош айланиши ҳақида огоҳлатирилган бўлишлари керак. Ҳайдаш ва ишлаш вақтида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Нимесулид маҳаллий қўлланганидан кейин бош айланишини ҳоллари таърифланган эмас.

25 С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин. Музлатилмасин

1 йил