• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Линолакт


16 капсуладан стрипда, стриплар қутига жойланган

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


120 миллион сут кислотаси бациллалари спораси ва крахмал, тальк, лактоза ёрдамчи моддаларини сақланади.

Линколат катталар ва болаларда турли этиологияли сурункали колитларда, шу жумладан носпецифик ярали колитларда, антибиотиклар, сульфаниламидларни қўллаш билан боғлиқ бўлган дисбактериоз оқибатидаги ичак дисфункцияларида, диарея, қабзиятда, ичакдаги патологик ферментацияда (ичакдаги чириш) қўлланади. Препарат шунингдек чақалоқлардаги диспепсия, аҳлатни кўкариши, ривожланишда орқада қолиш, овқат бузилишлари, чақалоқлардаги оқ диареяда (болалар сохта вабоси) қўлланади. Эшакеми, экзема ва болалар қичимасида тутиб турувчи даволаш учун ҳам кўрсатилган.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: 2-3 капсуладан ичга, кунига уч марта овқатдан кейин кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан. 2 дан 12 ёшгача бўлган болалар: 1-2 капсуладан ичга, кунига уч марта овқатдан кейин кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан. Чақалоқлар ва 2 ёшгача бўлган болаларга: 1 капсуладан кунига уч марта овқатдан кейин кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга берилади. Болаларни капсулани ютиши мумкин бўлмаган ҳолда, капсулани очиш ва унинг ичидагисини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик – чой, шарбат, қандли сув билан аралаштириб бериш мумкин. Узоқ давом этувчи ва сурункали дизентерияда, ўтказилган дизентериядан кейинги колитда, ўтказилган ўткир ичак инфекциясидан кейинги реконвалесцентларни даволаш, этиологияси номаълум бўлган ичак дисфункциясини даволаш камида 4-6 ҳафта давомида давом этади. Неспецифик ярали колит, сурункали колит ва энтероколитларни даволаш 1,5-2 ойгача олиб борилади. Турли этиологияли дисбактериозларда даволаш 3-4 ҳафта давомида олиб борилади. Агарда препарат қабул қилина бошлаган кундан бошлаб 2 ҳафта давомида унинг таъсири аниқланмаса, меъда-ичак йўлларининг микрофлораси қайта текширилади ва текширув натижалари асосида даволаш ўтказилади. Олинган клиник натижаларни мустаҳкамлаш учун ва даволаш курси тугаганидан кейин микрофлоранинг тикланиши кузатилмаса, ичак микрофлораси қайта текширилади ва зарурати бўлса 1,5 ой давомида препарат ярим дозада буюрилади. қайталаниш кузатиладиган касалликларда даволаш курси такрорланади. Бундай ҳолларда, даволашни бошлашдан олдин микрофлора қайта текширилади.

Маълум эмас.

Маълум эмас.

Йўқ

Қуруқ, салқин жойда, 250С дан паст ҳароратда сақлансин, ёруғлик ва намлик таъсиридан ҳимояланган, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

2 йил