• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Энтерофлорид


10 таблеткадан ўрамда.10 таблеткадан ўрамда

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Сульфаниламид препаратлар ва пенициллин, линкамицин, аминогликозидлар ва тетрациклин гуруҳи антибиотикларига нисбатан чидамлиликка эга Bifidobacterium bifidum I, Bifidobacterium longum; Lactobacillus fermenti, Lactobacillus plantarum; E-Coli M-17, Streptococcus faecium умумий олганда камида 108 тирик микроб ҳужайраларининг штаммларини сақлайди. Ёрдамчи моддалар: Лактоза, крахмал, кальций глюконати, кальций стеарати, тальк, какао.

Энтерофлорид меъда-ичак йўлларининг қуйидаги касалликлари бўлган катталар ва бир ёшдан ошган болаларни даволаш учун мўлжалланган: • Ўткир ва сурункали энтероколитлар; • Турли этиологияга эга дисбактериозлар, шу жумладан антибиотиклар ва сульфаниламид препаратларини қўллаш оқибатида пайдо бўлган дисбактериозлар. • Ичак дисфункцияси ёки патоген ва шартли патоген микроорганизмларни ажралиб чиқиши. • Ўткир ичак касаклликларини ўтказган беморлардаги реконвалесцентлик даври.

Энтерофлорид ичига, овқатдан 20-30 минут олдин, таблеткани чайнаб ёки хона ҳароратидаги қайтанилган сувнинг кўп бўлмаган миқдори билан бирга қабул қилинади. Кичик ёшдаги болаларга буюрилганида: Таблетка ош қошиғида майдаланади, хона ҳароратидаги қайнатилган сувдан 1-2 чой қошиқ қўшилади ва яхшилаб аралаштирилади. Болалар олинган аралашмани бироз ширинлаштирилган сув ёки совуқ чой билан ичилади. Катталарга: Кунига 3-6 та таблетка, 1 ёшдан – 5 ёшгача бўлган болаларга: Кунига 1 таблетка, 5 ёшдан – 12 ёшгача бўлган болаларга: Кунига 2 таблетка буюрилади. Кундалик доза 2-3 қабулга бўлиш тавсия қилинади. Энтерофлорид билан даволаш курси давомийлиги касаликнинг клиник кўринишларини оғирлиги, беморнинг ёшига қараб белгиланади ва 2-4 ҳафтани ташкил этади. Олдини олиш мақсадларида, ёшга қараб, кунига 1-2 таблеткадан 5-10 кун давомида буюрилади.

Энтерофлорид қўлланганида аниқланмаган.

Йўқ

Йўқ

Қурук, салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

1 йил