• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Лакто - G


Ўрамда 10 капсула

Рецептсиз

GM

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


1 г (2 капсула) препарат 10Х109 CFU/g тирик бактериялар: Lactobacillus acidophilus, Bifidobacterium longum, Bifidobacterium bifidum, Bifidobacterium infantis ва фруктооллигосахаридлар (ФОС) сақлайди.

Ичак микрофлорасининг мувозанатини бузилиши – дисбактериозни (таъсирланган ичак синдроми) олдини олиш ва даволаш; - антибиотиклар ва кимётерапевтик препаратлар билан даволаш вақтидаги болалар ва катталарда ривожланадиган дисбактериозлар; - диарея, метеоризм, қабзият, колитлар, гастроэнтроколитлар (ўткир ва сурункали). Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Эҳтиёткорлик чоралари Препаратни қўллаш даврида алкоголни қабул қилиш тавсия этилмайди. Лакто-G ни бошқа препаратлар билан нохуш ўзаро таъсири қайд этилмаган.

2 ёшгачаболаларга: 1 капсула ичидагисини кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (шарбат, ширин сув) билан аралаштириб, овқатдан олдин қабул қилинади. 2-12 ёшли болаларга: Суткада 1-2 капсуладан овқат қабул қилишгача, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан бирга қабул қилиш буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Суткада 2-3 капсуладан наҳорга ёки овқатдан олдин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволашнинг давомийлиги дисбактериознинг ривожланиш сабаби ва организмнинг шахсий хусусиятларига боғлиқ бўлади.

Препарат яхши ўзлаштирилади, тавсия этилган дозаларда қўлланганида, ножўя таъсирлари қайд этилмаган.

Йўқ

Йўқ

Ёруғликдан, намликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда, 100С дан 250С гача ҳароратда сақлансин.

2 йил