• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Бифидумбактерин қуруқ


3, 5 ёки 10 дозадан флаконларда. 10 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда

Рецептсиз

Флаконларда кристалл ёки ғовак масса



Қўшимча маълумотлар


Препарат сахароза-желатин-сутли қуритиш ҳимоя муҳити қўшилган культивирлаш муҳитида лиофилланган Bifidumbacterium bifidum №1 ёки 791 бифидобактерияларнинг тирик антагонистик фаол штаммларининг микроб массасидир. Бир доза камида 107 тирик бифидобактериялар сақлайди.

Болалар ва катталарда турли этиологияга эга бўлган дисбактериозларни олдини олиш ва даволаш. Болаларга (шу жумладан чала туғилганларга) препаратни ҳаётининг биринчи кунлариданоқ қўллаш мумкин. Қўлланиши Меъда-ичак йўлларининг касалликларида: - аниқланмаган этиологияга эга узоқ муддатли ичак дисфункциялари; - ўткир ичак инфекциялари (ўткир дизентерия, сальмонеллез, эшерихиоз, вирусли диареялар ва бошқаларни мажмуавий даволашда), стафилококк этиологияли давомли ичак дисфункциялари, шунингдек ўткир ичак инфекцияларидан сўнг давом этаётган ичак дисфункцияларида реконвалесцентларни даволаш; - пневмония, сепсис ва бошқа йирингли-инфекцион касалликлари бўлган беморларни (шу жумладан янги туғилган ва чала туғилган чақалоқлар), мажмуавий даволашда, уларда ичак фаолияти бузилишларини олдини олиш ёки бартараф қилиш ва ярали-некротик энтероколитнинг ривожланишини олдини олиш учун; - оғир преморбид ҳолатли болалар: муддатидан олдин ёки муддатига етмаганлик белгилари билан туғилган, эрта неонатал даврида антибиотикларни олган болалар; оналари оғир токсикозлар, экстрагентал касалликлари бўлган, узоқ вақт сувсиз давр ёки бошқа патологияси бўлганларнинг болаларини; лактостоз, сўрғич ёриқлари бўлган ва маститдан соғайгандан кейин эмизишни бошлаётган оналарнинг болаларини; анемия, гипотрофия, рахит, диатез ва аллергиянинг бошқа кўринишлари бўлган кучсизланган болалар; кўкйўтал бўлганда, айниқса уларда ичак фаолиятининг ҳар қандай бузлишлари мавжудлигида; - эмизикли болаларни донор сути билан сунъий озиқлантиришга эрта ўтказишда; - катта ёшдаги болалар ва катталарда бифидофлоранинг танқислиги ёки йўқлиги билан боғлиқ микрофлоранинг бузилишлари фонида кечадиган ингичка ва йўғон ичакнинг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликлари (колитлар, энтероколитлар); - узоқ вақт давомида антибактериал, гормонал, нурли ва бошқа даволаш оқибати сифатида, стресс ҳолатларида ва экстремал шароитларда бўлганда пайдо бўлган ичак дисбактериози натижасидаги ичак дисфункциялари, шунингдек дисбактериозни олдини олиш мақсадида; - туғруқхоналардаги оғир эпидемиологик вазиятдаги маститни олдини олиш мақсадида «хавф» гурҳидаги эмизикли оналарнинг сут безларига (ичга тортилган ясси сўрғичли аёлларда, уни эрекцияси сусайганида, ёриқлар мавжудлигида) маҳаллий ишлов бериш учун; Аёлларнинг жинсий аъзоларининг касалликларида: - «хавф» гуруҳи ҳомиладорларида вагинал секретининг тозалигини III-IV даражагача бузилишида, - стафилакокк ва ичак таёқчаси (монофлорада ёки қўшилишларда) чақирган бактериал колпитларда, шунингдек гормонал табиатга эга сенил кольпитларда.

Бифидумбактерин ичак касалликларида ичга қўлланди, акушерлик-гинекологик амалиётда эса интравагинал ҳам қўлланади. Флаконнинг ичидагисини хона ҳароратидаги қайнаган сув билан препаратнинг 1 дозасига 5 мл (1 чой қошиқ) сув ҳисобидан эритилади. Эритиш қуйидагича амалга оширилади: Стаканга сувнинг керакли (флаконда кўрсатилган дозаларнинг миқдорига мувофиқ) миқдори қуйилади; қалпоқча ва тиқинни олиб ташлаб, флакон очилади; стакандан флаконга озгина сув қуйилади; эритилганидан сўнг (препарат кўпи билан 5 минутда гомоген тиниқ бўлмаган аралашмани ҳосил бўлиши билан эрийди) флаконнинг ичидагиси ўша стаканга ўтказилади ва аралаштирилади. Шундай йўл билан эритилган препаратнинг бир чой қошиғи 1 дозани ташкил қилади. Эритилган препаратни сақлаб бўлмайди. Дозаларнинг керакли (мувофиқ чой қошиқларни) миқдори овқатдан 20-30 минут олдин қабул қилинади. Кўкрак ёшидаги болаларга препаратни бевосита эмизишдан олдин бериш мумкин. Ичак касалликларида 6 ойликгача бўлган болаларга: 5 дозадан кунига 2 марта қабул қилиш, 6 ойдан ошган болалар ва катталарга: - 5 дозадан кунига 3 марта қабул қилиш. «Хавф» гуруҳи янги туғилган чақалоқларига препаратни қўллаш туғруқ бўлимида ҳаётининг биринчи суткаларидан чиқиб кетгунича 2,5 дозадан кунига 2 марта қабул қилишни бошлаш мақсадга мувофиқдир. Болаларга сепсисда, пневомнияда ва бошқа йирингли инфекцион касалликларда асосий касалликни даволаш умумий қабул қилинган усуллар билан мажмуада 5 дозадан кунига 3 марта буюрилади. Ушбу гуруҳ болаларида меъда-ичак йўллари фаолиятининг бузилишлари ва ярали некротик энтероколитнинг хавфи пайдо бўлганида бифидумбактериннинг дозаси суткада 20 дозагача оширилади. Ингичка ва йўғон ичакнинг ўткир, сурункали яллиғланиш касалликларида, колитлар ва энтероколитларда катталарда: 5 дозадан кунига 2-3 марта қабул қилиш тавсия этилади. Ичак касалликларида бифидумбактерин билан даволаш курсининг давомийлиги клиник кўринишларининг оғирлиги, беморнинг ёши билан белгиланади ва 2-4 ҳафтани, айрим ҳолларда эса 3 ойгачани ташкил қилади. Туққанларнинг сўрғич соҳаси ва ареолаларига ишлов бериш: Эритилган препарат (5 доза) билан 2 стерил тампон шимдирилади ва улар эмизишдан 20-30 минут олдин сут безига қўйилади. Даволаш курси - 5 кун. Интеравагинал қўллаш: Препарат билан шимдирилган стерил тампон қинга қўйилади ва 2-3 соатга қолдирилади. Аёллар жинсий аъоларининг яллиғланиш касалликларида ва «хавф» гуруҳи ҳомиладорларини туғруқдан олдинги тайёрлашда бифидумбактерин вагинал секретининг тозалигини I-II даражасигача тикланиши ва яллиғланишнинг клиник симптомларининг йўқолишини назорати остида 5-10 дозадан кунига 1 марта 5-8 кун давомида буюрилади. Зарурати бўлганида бифидумбактерин билан даволаш курсини такрорлаш мумкин. Профилактика мақсадида 1-2 ҳафта давомида 5 дозадан кунига 1-2 марта буюрилади.

Препаратнинг ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Бифидумбактеринни қўллаш учун қарши кўрсатмалар йўқ.

Йўқ

Болалар олаолмайдиган жойда, 10 С гача ҳароратда сақланади.

1 йил