• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Лоперамид


10 капсуладан блистерда (ПВХ/алюминий). 1, 2 ёки 3 блистер қўллаш йўриқномаси билан бирга картон қутида

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Лоперамид (хлорид кислотасининг тузи кўринишида).

Турли генезли (аллергик, эмоционал, дори, нурланиш; овқатланиш тартиби ва овқатнинг сифат таркибини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишни бузилишида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволаш. Илеостомали беморларда ич келишини (ахлатнинг миқдори ва ҳажмини камайтириш, ҳамда унга қаттиқроқ консистенция бериш) бошқариш.

Ичга, капсулалар чайнамасдан 100 мл сув билан бирга ютилади. Катталарга ўткир ва сурункали диареяда биринчи марта 4 мг буюрилади, сўнгра ҳар бир ични суюқ келиши ҳолда 2 мг дан; максимал суткалик доза - 16 мг. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра доза ич келишини сонини суткада 1-2 мартагача камайтириш учун шахсий танланади (одатда кунига 2 мг дан 12 мг гача). 6 ёшдан катта болаларга ўткир диареяда дастлаб 2 мг буюрилади; сўнгра ҳар бир суюқ ич келишидан кейин 2 мг дан; сурункали диареяда – суткада 2 мг дан, сўнгра дозани суткада 4-6 мг гача оширилиши мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза - 5 мг. Ич келиши меъёрланганида, 12 соатдан ортиқ ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ножўя таъсирлари, одатда препарат узоқ муддат қабул қилинганида кузатилади. Бош оғриғи, эпигастрия соҳасида оғриқлар ва дискомфорт, оғизни қуриши, аллергик реакциялар (тери тошмалари) бўлиши мумкин. Кам - ҳолларда уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, ичак спазми, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, жуда кам ҳолларда - ичак ўтказмаслиги кузатилади.

Ичак ўтказмаслиги; ўткир дизентерия; кенг таъсир доирали антибиотикларни қабул қилиш оқибатида пайдо бўлган ўткир ярали колит ва сохтамембраноз колит; ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болалар; препаратга юқори сезувчанлик.

Препарат 2 сутка давомида қўлланганидан кейин самараси бўлмаса, ташхисни аниқлаш ва инфекцион генезли диареяни истисно қилиш керак. Жигарнинг фаолияти бузилган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Агарда даволашда қабзият ёки қоринни дам бўлиши ривожланса, препаратни бекор қилиш керак. Жигарнинг фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда марказий нерв тизимининг токсик шикастланиши синчиклаб назорат қилиш керак.

Қуруқ, ёруқликдан ҳимояланган жойда, 12 С дан 15 С бўлган ҳароратда.

2 йил