• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Лоперам


10 капсуладан контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан картон қутида.

Рецептсиз

Капсулалар



Қўшимча маълумотлар


Лоперамид (хлорид кислотали тузи кўринишида).

Турли генезли (аллергик, эмоционал, дори, нурланиш; овқатланиш тартиби ва овқатнинг сифат таркибини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишни бузилишида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволаш. Илеостомали беморларда ич келишини (аҳлатнинг миқдори ва ҳажмини камайтириш, ҳамда унга қаттиқроқ консистенция бериш) бошқариш.

Ичга, капсулалар чайнамасдан 100 мл сув билан бирга ютилади. Катталарга: Ўткир ва сурункали диареяда биринчи марта 4 мг буюрилади, сўнгра ҳар бир ични суюқ келиши ҳолда 2 мг дан; максимал суткалик доза - 16 мг. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра доза ич келишини сонини суткада 1-2 мартагача камайтириш учун шахсий танланади (одатда кунига 2 мг дан 12 мг гача). 6 ёшдан катта болаларга: Ўткир диареяда дастлаб 2 мг буюрилади; сўнгра ҳар бир суюқ ич келишидан кейин 2 мг дан; сурункали диареяда – суткада 2 мг дан, сўнгра доза суткада 4-6 мг гача оширилиши мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза - 5 мг. Ич келиши меъёрланганида, 12 соатдан ортиқ ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Одатда препарат узоқ муддат қабул қилинганида бош оғриғи, эпигастрия соҳасида оғриқлар ва дискомфорт, оғизни қуриши, аллергик реакциялар (тери тошмалари) бўлиши мумкин. Кам - ҳолларда уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, ичак спазми, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм, жуда кам ҳолларда - ичак ўтказмаслиги кузатилади.

Ичакни ўтказмаслиги; ўткир дизентерия; кенг таъсир доирали антибиотикларни қабул қилиш оқибатида пайдо бўлган ўткир ярали колит ва сохтамембраноз колит; ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болалар; препаратга юқори сезувчанлик.

Препарат 2 сутка давомида қўлланганидан кейин самараси бўлмаса, ташхисни аниқлаш ва инфекцион генезли диареяни истисно қилиш керак. Жигарнинг фаолияти бузилган беморларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Агарда даволашда қабзият ёки қоринни дам бўлиши ривожланса, препаратни бекор қилиш керак. Жигарнинг фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда марказий нерв тизимининг токсик шикастланиши белгиларини синчиклаб назорат қилиш керак. Даволаш даврида йўқотилган суюқлик ва электролитларни тўлдириш керак. Уйқучанлик ёки бош айланиши пайдо бўлган ҳолда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар биан ишлашдан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 15°С дан 30°С гача бўлган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

3 йил