• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Адиарин


2 мг дан №10

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


Лоперамид гидрохлорид

Келиб чиқиши турли бўлган (аллергиқ, ҳиссий, доривор, нурланиш; овқатланиш тартиби ва овқат таркибини сифатини ўзгариши, метаболизм ва сўрилишини бузилиши; инфекцион генезли диареяда - ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симптоматик даволашда қўлланади. Илеостомали пациентларда ич келишини (аҳлат миқдори ва ҳажмини камайтириш, ҳамда унга қаттиқроқ консистенция бериш учун) бошқариш.

Ичга. Катталарга ўткир диареяда биринчи марта 4 мг, сўнг ҳар бир суюқ ҳолдаги ич келишидан кейин 2 мг дан буюрилади; максимал суткалик доза - 16 мг. Сурункали диареяда суткада 4 мг бошланғич дозада буюрилади, сўнгра ич келиши сонини кунига 1-2 мартагача камайтириш учун, доза шахсий равишда танланади (одатда суткада 2 мг дан 12 мг гача). 5 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда биринчи марта 2 мг буюрилади; сўнгра ҳар бир суюқ ҳолдаги ич келишидан кейин дозани 2 мг дан; сурункали диареяда - суткада 2 мг, сўнгра дозани суткада 4-6 мг гача ошириш мумкин. Болалар учун максимал суткалик доза - 8 мг. Ич келиши меъёрланганида, 12 соатдан кўпроқ ич келмаганида ёки қорин дам бўлганида препаратни бекор қилиш керак.

Ножўя таъсирлари одатда препарат фақат узоқ вақт қабул қилинганида кузатилади. Бош оғриғи, эпигастрия соҳасида oғpиқ ва нохушлик, оғизни қуриши, аллергик реакциялар (тери тошмалари) кузатилиши мумкин. Кам ҳолларда: уйқучанлик ёки уйқусизлик, бош айланиши, ичак спазмлари, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, метеоризм бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолларда ичак ўтказмаслиги ҳолати кузатилиши мумкин.

Ичак ўтказмаслиги, ўткир дизентерия; кенг таъсир доирали антибиотикларни қўллаш оқибатида пайдо бўлган ўткир ярали ва сохтамембраноз колит, ҳомиладорлик, лактация, 5 ёшгача бўлган болалар, препаратга юқори сезувчанлик.

Ўткир диареяда, агар 48 соат давомида клиник яхшиланиш кузатилмаса, препарат қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга маслаҳат учун мурожат қилиш керак. Жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган пациентларда препарат билан даволаш вақтида нерв тизимини препарат таъсирида пайдо бўлиши мумкин бўлган заҳарли шикастланиши белгиларини аниқлаш учун, синчков тиббий кузатув талаб қилинади. Қабзият, қоринни дамланиши ёки ичак ўтказмаслиги учун характерли бўлган кўринишлар ривожланганида, дарҳол препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Чарчоқлик, уйқучанлик ёки бош айланиши ҳоллари пайдо бўлганида автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш тавсия қилинмайди.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил