• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Кука  сиропи


100 мл флаконларда

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир 10 мл сиропда қуйидаги ўсимлик фаол ингредиентлари экстрактларини сақлайди: Тулси (Ocimum Sanctum) 50 мг Васака (Adhatoda Vasika) 400 мг Кулинжан (Alpinia Galanqa) 400 мг Яштимадху (Glycyrrhiza Glabra) 400 мг Пиппали (Piper Longum) 200 мг Сатва Пудина (Mentha Arvensis) 2 мг

Йўтал (қуруқ ва ҳўл) ва балғамни тўпланиб қолиши билан бирга кечадиган шамоллаш касалликлари, астма, тумов, бронхит, кўкйўтал чекувчилар йўтали, фарингит, ларингит ва тонзиллитларини симптоматик даволашда қўлланади.

Болаларга 6 ёшгача: 1/2 чой қошиқдан (2,5 мл) кунига 3 марта; 6 ёшдан 12 ёшгача 1 чой қошиқдан (5 мл) кунига 3 марта; 12 ёшдан ва ундан катталарга: 2 чой қошиқдан (10 мл) кунига 3 марта.

Шахсий қабул қилаолмаслик ҳолларида аллергия белгилари, йўтал хуружини кучайиши (бундай ҳолларда сиропни қабул қилишни тўхтатиш лозим) бўлиши мумкин. Жуда кам ҳолда оғриқ ва қусиш бўлиши мумкин

Препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўлланилмайди. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда препаратни қўллашни хавфсизлиги аниқланмаган.

Аниқланмаган.

Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 10°С-25°С бўлган ҳароратда сақлансин.

3 йил