• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Стоптуссин


"20 таблетка. Таблеткалар блистерга жойланган (2 блистер 10 таблеткадан)

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


1 таблеткада фаол моддалар: 0,1 г гвайфенизин, 0,004 г бутамират дигидрогенцитрат. Ёрдамчи моддалар: сувсиз кремний диоксиди, маннитол, микрокристаллик целлюлоза, глицерол трибегенат, магний стеарати.

Препарат юқори ва қўйи нафас йўлларининг вирусли инфекциялари, юқори нафас йўлларининг катарал инфекциялари, ларингитлар, фарингитлар, бронхит, трахеит ва пневмониялардаги, қуруқ, қитиқловчи, хуружли йўталларни даволаш учун қўлланади. Стоптуссин таблеткаларини юқори нафас йўлларининг катарал инфекцияларида, ларингитларда, фарингитларда, бронхитларда, трахеитларда ва пневмонияларда, операциядан олдинги ва кейинги даврларда йўтални бартараф этиш учун қўллаш мумкин. Даволовчи шифокорнинг тавсияси бўйича Стоптуссин таблеткаларини астма, туберкулёз ва пневмокониозларда қўллаш мумкин.

Шифокор препаратни бошқа тартибда қўллашни буюрмаган бўлса, Стоптуссин таблеткалари пациентларнинг вазнига қараб қуйидаги тартибда буюрилади:Пациентнинг вазни Бир қабул учун таблеткалар миқдори қабул қилиш частотаси 50 кг гача 1/2 таблетка кунига 4 марта 50-70 кг 1 таблетка кунига 3 марта 70-90 1 1/2 таблетка кунига 3 марта 90 кг дан ортиқ 1 1/2 таблетка кунига 4 марта Қабул қилиш оралиғи 4-6 соат бўлиши лозим. Препаратни овқатланишдан кейин, чайнамасдан, суюқликлар билан (сув, чой, мева шарбати ва б.) қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Препарат қабул қилишни (ёки болангизга беришни) унутган бўлсангиз, эсингизга тушиши билан шу заҳотиёқ уни қабул қилинг. Дорини кейинги қабулини эса ўрнатилган тартибдаги интервали билан – 4-6 соат оралиғида қабул қилинг. Ҳеч қачон бир қабул қилишда бирданига икки дозани қабул қилманг (ёки болангизга берманг)!

Препарат тавсия этилган дозаларда қўлланса, одатда пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш, диарея, меъда оғриқлари, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, эшакеми ва тери тошмаси кузатилади. Юқорида қайд этилган симптомлар ёки бошқа одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда, шифокорга маслаҳат учун мурожаат қилиш лозим.

Препаратни ташкил қилувчи компонентларига бўлган юқори сезувчанликда, миастенияда, 12 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида, эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Агарда препаратни қабул қилиш бошланганидан кейин 3 кун давомида касалликнинг белгилари ўзгармаса, ёки аксинча ёмонлашса препаратни қабул қилишни давом эттириш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг. Шифокор маслаҳатисиз препаратни кўпи билан 7 кун қўллаш мумкин. «Стоптуссин таблеткалари»ни бошқа дорилар билан бир вақтда қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг. Шифокор сизга бошқа препаратларни буюрганида, унга «Стоптуссин таблеткалари» ни қабул қилаётганингиз ҳақида хабар беринг. Препаратнинг катта дозалари юқори эътиборни, ҳаракат координациясини ва тез қарор қабул қилишни талаб этувчи фаолиятларга (масалан автомобиль бошқариш, машиналар билан ишлаш, баландликда ишлаш) салбий таъсир этиши мумкин. Препарат билан даволаниш даврида алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

25С ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

4 йил