• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Стоптуссин


Ҳажми 10 мл, 25 мл, 50 мл бўлган қалпоқча-томчилатгичли ва ёрлиқли жигарранг шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналга жойланган

Рецептсиз

Томчи



Қўшимча маълумотлар


Фаол моддалар: Гвайфензин - 100 мг, 10 мл да 4 мг бутамират дигидрогенцитрати. Ёрдамчи моддалар: Этанол 96%, Альп гулларининг хушбўйи, тозаланган сув, полисорбит 80, лекорициннинг суюқ экстракти, пропиленгликоль.

Препарат катталар ва болаларга мўлжалланган. Юқори ва қуйи нафас йўллариниг вирусли инфекцияларидаги, юқори нафас йўлларининг катарал инфекцияларидаги, ларингит, фарингит, бронхит, трахеит ва пневмониялардаги қуруқ, қўзғатувчи, хуружсимон йўтал. Стоптуссин томчи препаратини операциядан олдинги ва кейинги даврда йўтални бартараф қилиш учун қўллаш мумкин. Шифокор тавсиясига кўра бронхиал астмада, туберкулёз ва пневмокониозда қўллаш мумкин.

Пациент беморнинг тана вазнига қараб дозаланадиТана оғирлиги 1 кунда қабул қилиш сони Бир қабулга кетадиган томчилар сони 7 кг гача 3-4 8 7-12 кг 3-4 9 12-20 кг 3 14 20-30 кг 3-4 14 30-40 кг 3-4 16 40-50 кг 3 25 50-70 кг 3 30 70 кг гача 3 40 Препаратни овқатдан сўнг қабул қилиш тавсия этилади. Керакли томчилар миқдори тахминан 100 мл суюқлик (сув, чой, мева шарбати ва бошқалар) билан аралаштирилади. Гвайфенезиннинг максимал дозаси кунига: 2 ёшгача бўлган болалар учун: 300 мг (102 томчи), 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун: 600 мг (204 томчи), 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун: 1200 мг, катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун: 2400 мг. Агарда препаратни ўз вақтида қабул қилишни унутган бўсангиз, уни эслашингиз билан дарҳол ичинг, кейинги дозаларини эса белгиланган вақтда қабул қилинг.

Тавсия этилган дозалаш режимига амал қилинганида одатда беморлар препаратни яхши ўзлаштирадилар. Кам ҳолларда - кўнгил айнаши, қусиш, диарея, меъдада оғриқ, бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, эшакеми ва тери тошмаси кузатилади. Таърифланган симптомлар ёки бошқа одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлган ҳолда маслаҳат учун даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг

Препаратнинг таркибий қисмларига бўлган юқори сезувчанлик; миастения. Препаратни ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас, ҳомиладорликнинг кейинги даврларида ва лактация даврида қўллаш учун жиддий асослар бўлиши лозим.

Агарда 3 кун давомида аҳволингиз ўзгармаса, ёки ёмонлашса, ёки даволаниш жараёнида бошқа одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлса – даволовчи шифокорингизга мурожаат қилинг. Шифокор билан маслаҳатлашмасдан препаратни 7 кундан ортиқ қабул қилманг.

Препарат 25 С гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан химояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

5 йил