• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Синекод сиропи


200 мл сироп полиэтилен қопқоқли, биринчи очиш назорати тизими билан таъминланган қора шиша флаконларда. ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва махсус полиэтилен мензурка билан бирга картон қутига жойланади

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Фаол модда: Бутамират цитрат – 1,5 мг/мл Ёрдамчи моддалар: сорбитол, глицерол, сахарин, бензой кислотаси, ванилин, тозаланган сув.

Ҳар қандай этиологияга эга бўлган қуруқ йўтал (шу жумладан кўкйўталдаги). Хирургик аралашувлардаги операциядан олдинги ва кейинги даврда ва бронхоскопияда йўтални босиш.

Ичга, овқатдан олдин. 3 дан 6 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан кунига 3 марта; 6-12 ёшгача бўлган болаларга – 10 мл дан кунига 3 марта; 12 ёш ва ундан юқори ёшли болаларга – 15 мл дан кунига 3 марта; катталарга – 15 мл дан кунига 4 марта. Даражаланган мензуркани ишлатинг.

Тери тошмаси, кўнгил айнаши, диарея, бош айланиши (частотаси 1% дан кам), аллергик реакциялар.

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалик даври (3 ёшгача бўлган болалар учун ичга қабул қилиш учун Синекод томчиларини қўллаш мумкин).

Сироп ширин қилувчи сифатида сахарин ва сорбитол сақлайди, шунинг учун қандли диабети бўлган беморларга буюрилиши мумкин.

30 С дан паст ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда. Юқори ҳарорат таъсиридан сақланг.

5 йил