• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Синекод


Томчилар полиэтилен қопқоқли қора шиша флаконларда 20 мл дан. ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади

Рецептсиз

Ичга қабул қилиш учун томчилар



Қўшимча маълумотлар


Таъсир қилувчи модда: Бутамират цитрат – 5 мг/мл ёрдамчи моддалар: 70% сорбитол эритмаси, глицерин, сахарин натрий, бензой кислотаси, ванилин, 94% этанол, 30% натрий гидроксиди, тозаланган сув.

Ҳар қандай этиологияга эга бўлган ўткир йўтал. Хирургик аралашувлардаги операциядан олдинги ва кейинги даврда йўтални босиш ва бронхоскопияда. Кўкйўтал.

2 ойликдан 1 ёшгача бўлган болалар – 10 томчидан кунига 4 марта; 1 дан 3 ёшгача бўлган болалар – 15 томчидан кунига 4 марта; 3 ёш ва юқори – 25 томчидан кунига 4 марта. Иложи борича препаратни овқатдан олдин қабул қилиш керак.

Тошма, кўнгил айнаши, диарея, дозани камайтирилиши ёки препарат қабул қилишни тўхтатилиши билан ўтиб кетадиган бош айланиши (частотаси 1% дан кам).

Препарат компонентларига бўлган юқори сезувчанлик.

Томчилар ширин қилувчи сифатида сахарин ва сорбитол сақлайди, шунинг учун қандли диабети бўлган беморларга буюрилиши мумкин.

Препаратни 30 С дан паст ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда сақланг.

5 йил