• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Рапитус


Қаҳрабо рангли РЕТ флаконда 120 мл

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир 5 мл cиропда фаол модда: Леводропропизин - 30 мг

Қуйидаги ҳолатлар ва касалликларда қуруқ (маҳсулотсиз) йўтални даволаш: фарингит; ларингит; ўткир трахеит ва трахеобронхит; грипп; бронхопневмония; сурункали обструктив бронхит; бронхиал астма; ўпка эмфиземаси.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга: 10 мл сироп камида 6 соатли интервал билан кунига 3 марта. 2 ёшдан кичик болаларга: педиатрик доза 1 мг/кг кунига 3 мартагача, максимал суткалик доза 3 мг/кг; ёки тана вазни 10-20 кг бўлганида: 3 мл сироп кунига 3 марта; вазни 21-30 кг: 5 мл сироп кунига 3 марта. Даволашнинг давомийлиги - йўтал йўқолгунча. Бироқ, агарда 4 ёки 5 кун даволашдан сўнг йўтал йўқолмаса ёки агарда бошқа белгилар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин: - меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, қоринда дискомфорт ҳисси, диарея қайд этилиши мумкин; - МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: чарчоқлик, хушдан кетишлар, уйқучанлик, онгни хиралашиши, парестезиялар, бош айланиши, бош оғриғи; - юрак-томир тизими томонидан: тахикардия; - тери томонидан: кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратни леводропропизинга ёки препаратнинг қандай бўлмасин компонентига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Бронхиал гиперсекрецияси бўлган ва бронхлар эпителийсининг мукоцилиар фаолияти пасайган (Картагенер синдроми ёки цилиар дискинезия) пациентларда; жигар фаолиятининг оғир етишмовчилиги бўлган пациентларда леводропропизинни қўллашдан сақланиш лозим. Ҳомиладорлик давомида ва эмизишда леводропропизин ишлатилмаслиги керак. Препарат ўзининг формуласида қанд сақлайди ва шунинг учун диабети бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас.

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 35 дан кам) бўлган пациентлар. Препарат қўлланганида уйқучанлик бўлиши мумкинлиги туфайли, юқори диққат ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қиладиган, потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланадиган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан паст ҳароратда сақлансин.

4 йил