• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Нолкоф


Сиропи шиша бутилкачаларда 100 мл дан

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


Ҳар бир 5 мл сироп сақлайди: Дифенгидрамин гидрохлорид Б.Ф. - 14,08 мг Аммоний хлорид -138,00 мг Ментол - 1,14 мг Натрий цитрат Б.Ф. - 57,03 мг Таъми бўлган сироп асоси кераклигича.

Нолкоф аллергик бронхит, йўтал, ўпкаларда димланиш кўринишлари, пастки нафас йўлларини аллергияси бўлган беморларга кўрсатилган.

Нолкофни олдин препарат компонентларига юқори сезувчанлиги аниқланган беморларда, эмизувчи оналарда, чала туғилган чақалоқларда, торбурчакли глаукомада, тутқаноқда, МАО ингибиторлари билан даволашда, астмани ўткир ҳуружларида қуллаш мумкин эмас. Шунингдек сийдик чиқарилишини тутилишида, бронхиал астмада, кўз ички босимини ошишида, гипертиреозда қўллаш мумкин эмас. Катталарга: 10-15 мл сироп кунига 3-4 марта Болаларга: 6-12 ёш: 5-10 мл сироп кунига 3-4 марта, 6 ёшдан кичикларга: Кунига 5 мл, доза бир неча қабулга бўлинади.

Тинчлантирувчи таъсири галлюцинациялар, тиришишлар ва иситма билан бирга кечувчи, айниқса препарат таъсирига юқори сезувчанлиги бўлган болаларда, препаратни катта дозаларда қабул қилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин.

Нолкофни олдин препарат компонентларига юқори сезувчанлиги аниқланган беморларда, эмизувчи оналарда, чала туғилган чақалоқларда, торбурчакли глаукомада, тутқаноқда, МАО ингибиторлари билан даволашда, астмани ўткир ҳуружларида қуллаш мумкин эмас. Шунингдек сийдик чиқарилишини тутилишида, бронхиал астмада, кўз ички босимини ошишида, гипертиреозда қўллаш мумкин эмас.

Препарат уйқучанлик ва фикирлаш қобилятини секинлашишини чақириши мумкин. Шунинг учун ушбу препаратни қабул қилаётган пациентлар машина ёки бошқа транспорт воситаларини ҳайдашлари мумкин эмас, чунки диққатни йўқотиш аварияга олиб келиши мумкин.

Препарат салқин, қоронғи ва қуруқ жойда сақлансин.

2 йил