• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Стоптуссин Фито


100 мл эритма

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


100 мл сироп таркибида фаол моддалар: Тоғжамбилнинг суюқ экстракти - 4,1666 г, чебрецнинг суюқ экстракти - 4,1666 г, баргизубнинг суюқ экстракти - 4,1666 г. Ёрдамчи моддалар: Сахароза, пропилпарабен, натрий бензоати, асал, тозаланган сув.

Препарат асосан 1 ёшдан ошган болаларда нафас йўлларининг ўткир ва сурункали яллиғланиш касалликларида ёрдамчи восита сифатида қўлланади.

Даволавчи шифокор бошқача буюрмаган бўлса, препарат қўйидаги тартибда қўлланади: 1 дан 5 ёшгача бўлган болаларга: 1/2 –1 чой қошиқдан кунига 3 марта овқатдан кейин (иштаҳа бўлмаслиги эҳтимоли муносабати билан); 5 ёшдан 10 ёшгача болаларга: 1-2 чой қошиқдан кунига 3 марта овқатдан кейин (иштаҳа бўлмаслиги эҳтимоли муносабати билан); 10 ёшдан 15 ёшгача болаларга: 2-3 чой қошиқдан кунига 3 марта овқатдан кейин (иштаҳа бўлмаслиги эҳтимоли муносабати билан); 15 ёшдан ошган болалар ва катталарга: 1 ош қошиқдан кунига 3-6 марта. Тавсия этиладиган даволаниш муддати 7 кун.

Тавсия этилган дозаларда препарат яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсири ёки қандай бўлмасин одатдаги бўлмаган бошқа реакциялар пайдо бўлган ҳолда препаратни қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда, юрак фаолиятини декомпенсациясида, буйраклар ва жигар касалликларида, препаратнинг таъсир этувчи моддаларига ёки ёрдамчи моддаларидан бирига юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Таркибида қанд бўлгани сабабли препаратни узоқ вақт ва тез-тез қўллаш тавсия этилмайди. Айниқса болалар ва кекса ёшдаги беморларда препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Бошқа дори воситаларини қўллаш мумкинлиги ҳақида шифокор билан маслаҳатлашинг. Агарда даволовчи шифокорингиз сизга бошқа препаратларни буюрса, сиз Стоптуссин Фито қабул қилаётганингизни унга хабар қилинг. Агарда 3 кун ичида аҳвол яхшиланмаса ёки касалликнинг белгилари кучайса ёки одатдаги бўлмаган реакциялар пайдо бўлса, шифокорга мурожаат қилинг. Препарат дозаси ошириб юборилса ёки ёш бола тасодифан истеъмол қилган бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

Сироп 10 С дан то 25 С ҳароратда, оригинал ўрамида ёруғликдан ҳимояланган ва болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.

4 йил