• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Флавамед таблетка


Оригинал ўрам 10, 20 ва 50 таблеткадан қаттиқ тиниқ ПВХ-плёнка ва алюмин фольгадан ташкил топган

Рецептсиз

Таблеткалар



Қўшимча маълумотлар


1 таблетка таъсир этувчи дори компоненти: Амбоксол гидрохлориди - 30 мг сақлайди. Ёрдамчи компонентлари: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, целлюлоза кукуни, кроскармеллозанинг натрийли тузи, повидон (қиймати К=30), магний стеарати.

Ёпишқоқ балғам бўлиши билан бирга кечувчи бронхлар ва ўпкаларнинг ўткир ва сурункали касалликларида, балғамни суюлтиришга қаратилган даволаш учун.

Таблеткалар овқатдан кейин, чайнамасдан ва етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Кўрсатма: Балғамни кўчиришга қаратилган Флавамед йўталга қарши таблеткаларни суюқлик билан қабул қилиш, балғамнинг суюлтирилишини янада яхшилайди. Шу сабабдан даволаниш даврида кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия этилади. Қўллашнинг давомийлиги касалликнинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Шифокор маслаҳатисиз Флавамед йўталга қарши таблеткаларини 4-5 кундан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Шифокор томонидан ўзгача кўрсатма бўлмаса, Флавамед таблеткаларининг қуйидаги дозалари тавсия этилади: 6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга: одатда, суткада 2-3 марта 1/2 таблетка Флавамед йўталга қарши таблетка (2-3 марта 15 мг амброксол гидрохлоридига мувофиқ). Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга: Биринчи 2-3 кун давомида одатда суткада 3 марта 1 таблетка Флавамед йўталга қарши таблетка (3 марта 30 мг дан амброксол гидрохлоридига мувофиқ), кейин 2 марта 1 таблетка Флавамед® йўталга қарши таблетка (2 марта 30 мг дан амброксол гидрохлоридига мувофиқ). Кўрсатма: Зарурати туғилганида катталарга препаратнинг самарадорлигини ошириш учун суткада 2 марта 2 таблеткадан буюриш мумкин (суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига мувофиқ).

Барча дори воситалари каби Флавамед йўталга қарши таблеткалари ножўя таъсирларга эга бўлиши мумкин. Ножўя таъсирларни баҳолашда қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин: Жуда тез-тез: 10 даволанувчидан 1 тасидан кўп Тез-тез: 10 дан 1 тасидан кам, лекин 100 тадан 1 тасидан кўп Баъзан: 100 дан 1 тасидан кам, лекин 1000 тадан 1 тасидан кўп Кам: 1000 дан 1 тасидан кам, лекин 10000 тадан 1 тасидан кўп Жуда кам: 1 ёки 10000 даволанувчидан кам, шу жумладан якка ҳолларда. Ёйилган бузилишлар: Баъзида юқори сезувчанлик реакцияси (тери тошмалари, юзни шишиши, ҳансираш, терини қичишиши), тана ҳароратини ошиши. Жуда кам анафилактик реакция. Меъда-ичак йўлларига таъсири: Баъзида: кўнгил айниши, қорин оғриғи, қусиш. Терига таъсири: Жуда кам, эпидермал некролиз ва Стивенс-Джонсон синдроми каби тери томонидан оғир реакциялар кузатилади.

Флавамед йўталга қарши таблеткаларини амброксол гидрохлоридига ёки унинг бирон бир компонентига нисбатан юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат ва йўталга қарши дори воситалари бирга қўлланганида йўтал рефлексини сусайиши оқибатида, балғам хавфли димланиб қолиши мумкин; шунинг учун бундай мажмуавий даволашни алоҳида эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Дори воситаси болалар олаолмайдиган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил