• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Флавамед Фармакотерапевтик


30 мг/5 мл, ичга қабул қилиш учун эритма

Рецептсиз

Эритма



Қўшимча маълумотлар


Таъсир этувчи модда: Амброксол гидрохлориди. Ёрдамчи компонентлар: 70% сорбит эритмаси, бензой кислотаси, 85% глицерин, гидроксиэтилцеллюлоза, малина ҳидили хушбўй модда, тозаланган сув.

Бронхлар ва ўпкаларнинг ёпишқоқ балғам билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали касалликларида балғамни суюлтиришга йўналтирилган даволаш учун.

2 ёшгача бўлган болалар: 1,25 мл Флавамед форте эритмасини сақловчи (бу суткада 15 мг амброксол гидрохлоридига мос келади) 1/4 ўлчов қошиғидан суткада 2 марта қабул қилинади. 2 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар: 1,25 мл Флавамед форте эритмасини сақловчи (бу суткада 22,5 мг амброксол гидрохлоридига мос келади) 1/4 ўлчов қошиғидан суткада 3 марта қабул қилинади. 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 2,5 мл Флавамедфорте эритмасини сақловчи (бу суткада 30-45 мг амброксол гидрохлоридига мос келади) 1/2 ўлчов қошиғидан суткада 2-3 марта қабул қилинади. Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирларга: Биринчи 2-3 кунлари одатда 5 мл эритма сақловчи (бу суткада 90 мг амброксол гидрохлоридига мос келади) 1 ўлчов қошиғидан суткада 3 марта қабул қилинади, сўнгра 5 мл сақловчи (бу суткада 60 мг амброксол гидрохлоридига мос келади) 1 ўлчов қошиғидан суткада 2 марта қабул қилинади. Кўрсатма: Катталарга дозаларни буюришда, зарурати бўлганида препаратнинг самарасини, 2 ўлчов қошиғидан суткада 2 марта қабул қилиш орқали (бу суткада 120 мг амброксол гидрохлоридига мос келади) ошириш мумкин. Қўллаш усули ва унинг умумий давомийлиги. ҳолатнинг ёмонлашувида ёки 4-5 кун давомида яхшиланиш бўлмаганида, албатта шифокорга мурожаат қилишкерак. Флавамед форте овқатдан кейин ўлчов қошиғидан фойдаланиб қабул қилинади. ўлчов қошиғига тўлиш миқдорига мувофиқ «1/4» ва «1/2» ёзуви бор. Флавамед фортенинг таъсири ҳаддан зиёд кучли ёки ҳаддан зиёд кучсизлигини туйғуси бўлса, илтимос, ўз шифокорингизга ёки дорихона ходимига мурожаат қилинг.

Ҳамма дори воситалари каби, Флавамед форте ҳам ножўя таъсирларга эга бўлиши, аммо улар ҳар бир пациентда ҳам бўлмаслиги мумкин. Ножўя таъсирларни баҳолашда тез-тезлиги бўйича асос қилиб қўйидагилар олинади: Жуда тез-тез: 10 даволангандан 1 дан кўп Тез-тез: 10 дан 1 дан камида, аммо 100 даволанганлардан 1 дан кўпида Баъзида: 100 дан 1 дан камида, аммо 1000 даволанганлардан 1 дан кўпида Кам: 1000 дан 1 дан камида, аммо 10000 даволанганлардан 1 дан кўпида Жуда кам: 10000 даволанганлардан 1 дан камида, номаълум (мавжуд бўлган маълумотларга кўра баҳолаш мумкин эмас) Умумий характердаги бузилишлар баъзида: юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмалари, юзнинг шишиши, ҳансираш, терининг қичишиши), иситма Жуда кам: оғир, ҳатто шоккача бўлган аллергик (анафилактик) реакциялар Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар баъзида: кўнгил айнаши, қорин оғриғи, қусиш. Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолатларда эпидермал некролиз ва Стивенс-Джонсон синдроми каби тери томонидан оғир реакциялар.

Амброксол гидрохлорига (препаратнинг таъсир этувчи моддаси) ёки Флавамед форте препаратининг бошқа компонентларидан бирига юқори сезувчанлик (аллергия) бўлса.

Юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгилари пайдо бўлганида Флавамед. фортени бошқа қабул қилиш мумкин эмас. Агарда келтирилган ножўя самараларидан биронтаси Сизни сезиларли безовта қилса ёки Сиз ўзингизда ушбу қўллаш бўйича маълумотда берилмаган ножўя таъсирларнинг пайдо бўлганини сезсангиз, улар тўғрисида ўз шифокорингизга ёки дорихона ходимига хабар қилинг.

Дори воситаси болалар олаолмайдиган жойда, 30 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақланади.

Қутисида кўрсатилган. Идиш очилганидан кейин яроқлилик муддати 6 ой.