• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Флюдитек


Болалар учун 2% сироп, катталар учун 5% сироп

Рецептсиз

Сироп



Қўшимча маълумотлар


100 мл болалар ва чақалоқлар учун 2% сиропда фаол модда: Карбоцистеин - 2 г; Ёрдамчи моддалар: сахароза, банан хушбўйи, метил парагидроксибензоат, глицерин, натрий гидрооксиди, S сариқ-тўққизил бўёвчиси, тозаланган сув. 100 мл катталар учун 5% сиропда фаол модда: Карбоцистеин - 5 г; Ёрдамчи моддалар: сахароза, карамел хушбўйи, метил парагидроксибензоати, глицерин, натрий гидрооксиди, S сариқ-тўққизил бўёвчиси, тозаланган сув, патентланган ҳаворанг бўёвчиси.

Ёпишқоқ, ажралиши қийин бўлган балғам (трахеит, бронхит, трахеобронхит, бронхиал астма, бронхоэктатик касаллиги) ва шилимшиқ (ўрта қулоқ, бурун ва унинг қўшимча бўшлиқларининг яллиғланиш касалликлари ринит, ўрта отит, синусит) ҳосил бўлиши билан кечувчи ўткир ва сурункали бронхўпка касалликлари; бронхоскопия ва/ёки бронхографияга тайёргарлаш.

Ичга қабул қилиш учун. Болалар ва чақалоқлар учун 2% Флюдитек сиропи: Бир чой қошиқ (5 мл)100 мг карбоцистеин сақлайди. 1 ойликдан то 2 ёшгача бўлган болаларга: Кунига 1 чой қошиқдан 1 марта. 2 ёшдан то 5 ёшгача бўлган болаларга: Бир кунда 1 чой қошиқдан 2 марта. 6 ёшдан катта болаларга: Бир кунда 1 чой қошиқдан 3 марта. Даволаш шифокор маслаҳатисиз 8-10 кундан ортиқ давом этмаслиги керак. Катталар учун 5% Флюдитек сиропи: Бир ош қошиқ 15 мл (750 мг карбоцистеин). Кунига бир ош қошиқдан 3 марта. Оч қоринга ёки овқатланишдан 2 соат ўтгандан кейин қабул қилиш керак. Даволаш шифокор маслаҳатисиз 8-10 кундан ортиқ давом этмаслиги керак.

Меъда-ичак йўллари томонидан: Баъзан кўнгил айнаши, қусиш, диарея, эпигастрия соҳасида оғриқ, меъда-ичак қон кетишларини кузатилиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг якка ҳоллари кузатилган (қичишиш, эшакеми, экзантема, ангионевротик шиш). Бош айланиши, бўшашиш, сирқовланиш.

• Карбоцистеин ёки препаратнинг бошқа компонентларига бўлган юқори сезувчанлик; • зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги; • сурункали гломерулонефрит (зўрайиш босқичидаги), цистит; • 1 ойликкача бўлган чақалоқлар (2% болалар ва чақалоқлар учун сироп учун) ва 15 ёшгача бўлган болалар (5% ли сироп учун); • ҳомиладорлик (I уч ойлигида). Препаратни сурункали гломерулонефрити (анамнездаги), меъда ва ўникки бармоқ яра касаллиги (анамнездаги), ҳомиладорлик (II-III уч ойлиги) ва эмизикли даврда эҳтиёткорлик билан қабул қилиш керак.

Болалар ва чақалоқлар учун 2% Флюдитек сиропи: Қандли диабети бўлган ёки карбонсувлари кам парҳезда бўлган беморлар бир чой қошиқ сиропда 3,5 г сахароза борлигини эътиборга олишлари керак. 5% Флюдитек сиропи: Фақат катталар учун. Қандли диабети бўлган ёки карбонсувлари кам парҳезда бўлган беморлар бир чой қошиқ сиропда 5,25 г сахароза борлигини эътиборга олишлари керак. Тузсиз ёки пасттузли пархезда препарат натрий сақлашини эътиборга олиш керак.

Болалар олаолмайдиган жойда, 25 С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил