• info@apteka-info.uz
  • www.apteka-info.uz

Биз ҳақимизда

Мамлакатимизда фуқаролар саломатлигини асраш, уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, баркамол, етук ва соғлом авлодни вояга етказиш устувор мақсадлардан ҳисобланади.

Мустақилликка эришгандан сўнг ҳар бир соҳада, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш тизимида ва унинг ажралмас бир қисми бўлган фармацевтика фаолиятида ҳам олиб борилаётган ислоҳатлар юртимиз аҳолисининг бугунги ва эртанги турмуши фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.
Бугунги кунда Давлат Реестрига киритилган маҳаллий фармацевтик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган ва импорт дори воситаларининг умумий рўйхати 8700 тадан ортди.

Уларнинг сезиларли қисмини шифокор рецептисиз сотиладиган (ОТС- over the counter drag) дори воситалари ташкил этади. Бу эса ўз навбатида ОТС дори воситаларини тиббиётда қўллаш бўйича тўлиқ маълумотларни ўзида жамлаган ахборот манбааларини янада мукаммаллаштиришни ва кенгайтиришни бугунги куннинг долзарб вазифалари қаторига кўтаради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ-3532-сон «Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори ижросини таминлаш мақсадида фан-техника ютуқларини фармацевтика соҳасида қўллаш орқали аҳолининг кенг қатламига: фармацевтлар, шифокорлар, беъморлар, тиббий олий ва ўрта–махсус ўқув юртлари талабалари ҳамда Соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ соҳа вакиллари учун мўлжалланган Apteka-info веб дастурини ишлаб чиқдик.

Веб дастури Давлат Реестирига киритилган дори воситаларининг расмий йўриқномаларига асосланиб тузилган.

Ушбу веб дастури орқали қулай, тезкор, аниқ ва муҳим маълумотларга эга бўлиш имкониятини тиббий-фармацевтик ва илмий-теник жиҳатдан ишлаб чиқилди.


Дастурда бир қанча маълумотлар базалари, жумладан:

  • Ўз-ўзини даволашда шифокорга боришдан олдин қўлланиладиган рецептсиз бериладиган дори-дармонларни таклиф қилишга оид илк давлат тилидаги маълумотлар базаси шакиллантирилди;
  • Дори воситалари тўғрисидаги маълумотлар уларни таққослаш (10 та мезон: ишлаб чиқарувчи, сотилиш тартиби, дори шакли, қўллаш дозалари ва ҳ.к.) имкониятини ҳисобга олган ҳолда оптималлаштирилди;
  • Мутахассислар учун дори воситалари тўғрисида маълумотлар жамланган махсус тўпламлар базаси киритилди.

Дастурий маҳсулотнинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:

  • дори воситалари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш имконияти;
  • дори воситаларини танлаш чегараларининг торайтирилиши;
  • дорихона ходимига фармацевтик ахборот бериш учун сарфланадиган вақтнинг ва унга навбатнинг қисқариши;
  • мутахассис берган ахборотга ишончсизликнинг камайиши;
  • ахборот хизматларининг махфийлиги; истеъмолчиларнинг дори воситаларини сотиб олишда қарор қабул қилиш учун вақт билан таъминланиши;

Келтирилган симптом қандай касаллик (паталогия)лар бошланиши мумкинлигини, ўз вақтида тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш керак эканлиги тўғрисидаги тушунчаларни шакиллантиришга ва энг асосийси дастур фойдаланувчилари Республикамизнинг қайси ҳудудида бўлишларидан қатъий назар тезкор равишда қулай, бепул, сифатли ва тўлиқ маълумотларга эга бўлишлари мумкин.